

20 декабрь куни Срничек Остравада югуриш машқларини бажараётганда ҳушини йўқотганди.
«Унинг Чехиядаги оиласи билан гаплашдим. Унинг юраги тўхтаб қолганини айтишди. У ўзига келгани йўқ», – дейди ўшанда Срничекнинг агенти Стив Рэйт.
Эслатиб ўтамиз, Срничек Чехия терма жамоаси сафида 1994-2001 йилларда 49та ўйинда майдонга тушган. У Евро-1996 кумуш медали соҳиби ҳисобланади.
Посбон «Баник», «Ньюкасл», «Шеффилд Уэнсдей», «Портсмут», «Вест Хэм», «Брешия», «Козенца» ва «Бейра-Мар» клубларида ўйнаганди.



