UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  0 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  0 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:30Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 3:0 (Матнли трансляция)  22 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  9 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  36 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  6 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  2

Черан, Юсупов, Ҳасанов. Суперлиганинг бу йилги "капитан"лари кимлар? Янгиликлар

Черан, Юсупов, Ҳасанов. Суперлиганинг бу йилги "капитан"лари кимлар?

Барча соғинган Суперлига учрашувлари бугундан бошлаб старт олади. Жамоалар стартга шай ҳолатда.

ПФЛ ҳам тайёр, ҳакамлар эълон қилинган. Лекин қизиқ томони бу йил жамоаларни қайси футболчилар майдонга сардор сифатида бошлаб тушади? Етакчи ролида кимларни кўрамиз? Қуйида батафсил. 


"Пахтакор" - Драган Черан 

Драган Черан аллақачон "Пахтакор"нинг алмаштириб бўлмас муҳим фигурасига айланиб бўлган. Бу йил "шерлар"ни айнан у сардорлик боғичи остида майдонга бошлаб тушади. Майдон марказида фаолликни қўлдан бой бермайдиган, ностандарт қарорларга эга Черан учун бу Ўзбекистондаги саккизинчи мавсум ҳисобланади. 

"Навбаҳор" - Ўткир Юсупов 

Ўткир Юсупов нафақат "Навбаҳор"нинг, балки Катанец келгач миллий терма жамоамизнинг ҳам биринчи рақамли посбони сифатида гавдаланмоқда. Маҳоратли кипер ўтган мавсумда ҳам жамоасининг сардори бўлганини айтиб ўтиш жоиз. 

"Насаф" - Умар Эшмуродов 

"Аждарлар" таркибидаги энг тажрибали футболчилардан бири Умар Эшмуродов эканлигини биласиз. Ҳимоячи бир неча йилдан бери мунтазам равишда "Насаф"нинг сардори сифатида ҳаракат қилиб келмоқда. У бу мавсумда ҳам ўз вазифасини бажаришда давом эттиради. 

АГМК - Санжар Турсунов/Анзур Исмоилов 

АГМК жамоасида етакчи мақомидаги тажрибали ижрочилар бир неча нафарни ташкил қилади. Сардор сифатида аввалги мавсумларда жамоада Санжар Турсунов тўп тепди. Лекин ҳозирда Санжар Турсунов жароҳат сабаб сафга қайтгунига қадар унинг ўрнини Анзур Исмоилов билинтирмасликка ҳаракат қилади. Ҳар ҳолда қишки йиғинларда ташкил қилинган ўртоқлик учрашувларида у сардор сифатида бошлаб тушди. 

"Қизилқум" - Шерали Жўраев 

Навоийликлар таркиби ҳар йили янгича кўриниш олади. Бу йил нисбатан ёшартирилди, катта номлардан воз кечилди. Бу йил "Қизилқум"ни жамоада тажрибали футболчи Шерали Жўраев сардор. Унинг тажрибаси олдиндаги мавсумда қўл келиши турган гап. 



"Сўғдиёна" - Жасур Ҳасанов

Бугунги кунда Суперлиганинг энг ёши катта ўйинчиси, шунга қарамай яхши спорт формасида кўпчиликка ўрнак бўлаётган Жасур Ҳасановнинг "Сўғдиёна"нинг сардори бўлишини тахмин қилиш қийин эмас. У ўтган йиллар давомида ҳам жиззахликларнинг етакчиси бўлиб келди ва бу мавсумда ҳам уни шу ролда кўрамиз. 



"Олимпик" - Беҳзод Шамсиев 

"Олимпик" ташкил қилингандан ва ундан аввал терма жамоа миқёсида ҳам Беҳзод Шамсиев сардорлик масъулиятини ўз зиммасига олган. Жароҳат сабаб орада маълум вақт расмий ўйинларни ўтказиб юборган футболчи ўтган мавсумда яна ўз спорт формасини тиклаб олди. 


(давоми бор)

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика