Черан яна қайси чемпионат тўпурари бўлган?
13 ноя 2022 14:10
Янгиликлар
Черан яна қайси чемпионат тўпурари бўлган?
Мавсум давомида 20 та гол урган "Пахтакор" аъзоси Драган Черан кетма-кет тўртинчи йил Суперлига тўпурарига айланди ва Ўзбекистон чемпионатида энг кўп тўпурар бўлиш бўйича мутлақ рекордчи бўлиб олди.

Бундан ташқари, сербиялик футболчи Озарбайжон чемпионатида ҳам тўпурарлик мақомига сазовор бўлган. 2013-2015 йилларда "Семурғ" жамоаси шарафини ҳимоя қилган Черан 2014/15 йилги мавсумда 15 та гол уриб, "Боку" клуби аъзоси Нурлан Наврўзов билан биргаликда мамлакат тўпурарига айланган.

Бироқ Георгий Чихрадзе қўл остидаги жамоа мавсумда совриндорлар қаторидан жой эгаллай олмайди ва 5-ўринни эгаллайди.

Драган икки мавсум давомида Озарбайжон Премьер-лигаси ва кубоги доирасида жами 62 ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини 31 бор ишғол қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар