UZ

Сўнгги янгиликлар

19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  0 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  4 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  12 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  20 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  27 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12

Чемпионшип. Рунининг "Дерби Каунти"си лигада жон сақлаб қолди, плей-офф босқичига қуръа ташланди ва бошқа маълумотлар (+жадвал) Янгиликлар

Чемпионшип. Рунининг "Дерби Каунти"си лигада жон сақлаб қолди, плей-офф босқичига қуръа ташланди ва бошқа маълумотлар (+жадвал)

АПЛдан кейинги ўринда турувчи Чемпионшипда 2020/21 йилги мавсум ўз ниҳоясига етди.

Уэйн Руни мураббийлик қилаётган "Дерби Каунти" охирги 46-турда "Шеффилд Уэнсдей" билан жанговар дуранг (3:3) ўйнаб, 44 очко билан 21-ўринни эгаллаган ҳолда лигада жон сақлаб қолди, уларнинг рақиби эса қуйи дивизионга тушиб кетди. Шунингдек, қуйи дивизионга “Уикомб Уондерерз” ва “Ротерхэм” равона бўлди.

Дерби Каунти

Мартин Уагхорн - 49', Патрик Робертс - 52', Мартин Уагхорн - 78'

Чемпионшип . 46-тур

08/05/2021, 16:30

3
:
3
Тугади

Шеффилд Уэнсдэй

Сэм Хатчинсон - 45', Каллум Патерсон - 62', Юлиан Бёрнер - 69'

Стадион: Pride Park, 0 томошабин

45'
90'
49'  Мартин Уагхорн
49'  Том Лоуренс
52'  Патрик Робертс
52'  Мартин Уагхорн
60'  Колин Кязым-Ричардс
61'  Джейсон Найт (Макс Берд)
73'  Грэм Шинни (Камиль Юзвяк)
73'  Крэйг Форсайт (Ли Бьюкенен)
76'  Камиль Юзвяк
78'  Мартин Уагхорн
82'  Мартин Уагхорн (Кертис Дэвис)
86'  Фести Эбоселе
45'  Барри Бэннан
45'  Сэм Хатчинсон
62'  Каллум Патерсон
69'  Юлиан Бёрнер
69'  Чей Данкли
77'  Чей Данкли
79'  Джордан Родс (Элиас Качунга)
87'  Чей Данкли (Кадим Харрис)
90'  Джоуи Пелупесси (Эндри Грин)
90'  Кадим Харрис

“Норвич” 97 очко билан мусобақа ғолибига айланди. 2-ўрин эса 91 очко тўплаган “Уотфорд”га насиб этди. Мазкур икки жамоа бир йиллик танаффусдан сўнг, яна Премьер-лигага қайтди.

3-йўлланма учун эса 4 та жамоа баҳс олиб боради. Бироз олдин плей-оффга қуръа ташланди:

“Брентфорд” – “Борнмут”

“Суонси” – “Барнсли”

Ярим финал босқичи уй ва сафар тизимидан иборат. Ўйинлар 17 ва 22 май саналарида ўтказилади. Ҳал қилувчи учрашув эса 29 май куни “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, Биринчи Лига (3-дивизион)дан Чемпионшипга “Халл Сити” ва “Петерборо” чиқиб бўлган. Яна бир қатнашчи кейинроқ аниқланади.

ЧЕМПИОНШИП ТУРНИР ЖАДВАЛИ

ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ

P.S. “Брентфорд” форварди Иван Тони 45 ўйинда 31 та гол уриб, тўпурарга айланди ва мазкур натижа бўйича Чемпионшип рекордини ўрнатди.

Instagram'даги @angliyаfutboli саҳифасига обуна бўлинг! 

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика