UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  1 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  1 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  9 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  9 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  1 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  6 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  10 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1

Чемпионлар лигаси қуръаси ҳақида биз билишимиз керак бўлган муҳим маълумотлар Янгиликлар

Чемпионлар лигаси қуръаси ҳақида биз билишимиз керак бўлган муҳим маълумотлар

Бугун Монакода Чемпионлар лигаси янги мавсумининг гуруҳ босқичи учун қуръа ташланади.

Қуръа қаерда бўлиб ўтади?

Қуръа 24 август куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. Маросимни Монакодаги Grimaldi Forum зали қабул қилади ва уни УЕФА расмий сайтида жонли эфирда томоша қилиш мумкин.



Қуръада қайси жамоалар иштирок этади?

Биринчи саватча (турнирнинг амалдаги ғолиби ва рейтинги баланд бўлган лигалар чемпионлари)

"Реал" (ESP, чемпион) коэффициент: 176,999
"Бавария" (GER) 154,899
"Ювентус" (ITA) 140,666
"Бенфика" (POR) 111,866
"Челси" (ENG) 106,192
"Шахтер" (UKR) 87,526
"Монако" (FRA) 62,333
"Спартак" (RUS) 18,606


Саватча 2:

"Барселона" (ESP) 151,999 
"Атлетико" (ESP) 142,999 
"Пари Сен-Жермен" (FRA) 126,333
"Боруссия" Дортмунд (GER) 124,899
"Севилья" (ESP) 112,999 
"Манчестер Сити" (ENG) 100,192
"Порту" (POR) 98,866
"Манчестер Юнайтед" (ENG) 95,192


Саватча 3:

"Наполи" (ITA) 88,666
"Тоттенхэм" (ENG) 77,192 
"Базель" (SUI) 74,415
"Олимпиакос" (GRE) 64,580
"Андерлехт" (BEL) 58,840
"Ливерпуль" (ENG) 56,192
"Рома" (ITA) 53,666  
"Бешиктош" (TUR) 45,840


Саватча 4:

"Селтик" (SCO) 42,785
ЦСКА Москва (RUS) 39,606
"Спортинг" (POR) 36,866
АПОЕЛ (CYP) 26,210
"Фейеноорд" (NED) 23,212
"Марибор" (SVN) 21,125
"Карабах" (AZE) 18,050
"РБ Лейпциг" (GER) 15,899


Қуръа қай тартибда ўтказилади?

Бир чемпионатда иштирок этадиган жамоалар турли гуруҳларга бўлиб юборилади.

Монакодаги қуръа УЕФА Ўсмирлар лигаси йўлини ҳам аниқлаб беради. Ёшлар жамоалари катталарда тушган гуруҳдек сараланишади.

Маросим давомида қуйидаги совринлар топширилади:

  • УЕФАнинг энг яхши футболчиси
  • УЕФАнинг энг яхши аёл футболчиси
  • Чемпионлар лигаси 2016/17 мавсумининг энг яхши дарвозабони
  • Чемпионлар лигаси 2016/17 мавсумининг энг яхши ҳимоячиси
  • Чемпионлар лигаси 2016/17 мавсумининг энг яхши ярим ҳимоячиси
  • Чемпионлар лигаси 2016/17 мавсумининг энг яхши ҳужумчиси

Гуруҳ баҳслари қачон бўлиб ўтади?

Гуруҳ учрашувлари 6 та турдан иборат бўлади:

12/13 сентябрь: Тур 1

26/27 сентябрь: Тур 2

17/18 октябрь: Тур 3

31 октябрь/1 ноябрь: Тур 4

21/22 ноябрь: Тур 5

5/6 декабрь: Тур 6


Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига 11 декабрь куни Ньонда қуръа ташланади.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика