UZ

Сўнгги янгиликлар

08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  3 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  6 07:22Бугун ФИНАЛ  9 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   5 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  15 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  9 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  64

Челябинск вилояти Жисмоний тарбия ва спорт вазири "Пахтакор" стадионида бўлди Янгиликлар

Челябинск вилояти Жисмоний тарбия ва спорт вазири "Пахтакор" стадионида бўлди

16 май куни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов Россиядан ташриф буюрган Челябинск вилояти Жисмоний тарбия ва спорт вазири Леонид Одерни қабул қилди.

Шу кунларда губернатор Борис Дубровский бошчилигидаги Челябинск вилояти делегацияси расмий ташриф билан Тошкентда бўлиб турибди. Делегация таркибида пойтахтимизга Леонид Одер ҳам келди. Улар ташриф давомида "Пахтакор" стадионини кўздан кечиришди.

Шоакром Исроилов меҳмонни қизғин қутлар экан, мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида, хусусан давлатимиз раҳбарияти томонидан жисмоний тарбия ва спортга берилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида сўзлаб берди. Мамлакатларимиз мутахассислари ва спортчиларининг ўқув-машқ йиғинлари ва мусобақаларни ўтказиш борасида ҳамкорлик қилишлари ҳар икки томон учун манфаатли бўлишини таъкидлади.

Ўз навбатида, Челябинск вилояти Жисмоний тарбия ва спорт вазири меҳмондўстлик учун ташаккур изҳор қилди ҳамда халқимизни кириб келган муборак рамазон ойи билан қутлади, ўзбек халқига барча жабҳаларда муваффақиятлар ёр бўлишини тилади.

Мулоқот чоғида мамлакатларимиз ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика