"Челси"нинг янги футболчилари ЕЧЛни ўтказиб юбориши мумкин
02 фев 2023 19:46
Янгиликлар
"Челси"нинг янги футболчилари ЕЧЛни ўтказиб юбориши мумкин
"Кўклар" февраль ойида Чемпионлар Лигаси 1/16 финал босқичи доирасида "Боруссия" Дортмундга қарши ўйин олдидан январь ойида ўзи қўлга киритган футболчиларининг бир қисмидан ушбу мусобақада фойдалана олмайди. Клуб плей-офф босқичи учун фақатгина 3 нафар янги ўйинчини рўйхатга киритиши мумкин. Трансфер бозорида жуда фаол бўлган "Челси" мураккаб танлов қаршисида қолмоқда.
Энцо Фернандес "Стэмфорд Бриж" эгаларининг саккизинчи трансфери бўлди. УЕФА қоидалариги кўра, "Челси" барча янги ўйинчиларини 2 февралгача рўйхатдан ўтказиши керак. Ҳар бир жамоа учун 25 футболчи чеклови белгиланган. "Челси" эса гуруҳ босқичи учун 24 нафар футболчининг рўйхатини бериб бўлган. Бу дегани инглиз клуби яна фақат битта қўшимча футболчи номини тақдим этиши мумкин. "Челси" Энцо Фернандес, Мудрик, Феликс ва Бадиашиледан фақат биттасини Чемпионлар Лигаси таркибига кирита олади. Асосий таркиб ўйинчиларидан бир нечтасини олиб ташлаган тақдирда ҳам улардан энг камида биттаси мавсумнинг қолган қисмида қитъа клублари ўртасидаги мусобақани ўтказиб юборишга мажбур бўлади.
Фикрлар