«Челси» «Ювентус»дан Алекс Сандрони сотиб олмоқчи

Narzulla Saydullayev
7 фев 2017, 09:48
«Ювентус» чап қанот ҳимоячиси Алекс Сандро «Челси» қизиқишига сабаб бўлди.

Лондонликлар 26 ёшли бразилиялик футболчини мавсум тугагач сотиб олишмоқчи. Якшанба куни «Челси» устози Антонио Конте Сандрони «Интер»га қарши ўйинда (1:0) кузатди. Ҳимоячи «Ювентус»га 2015 йил «Порту»дан 26 миллион еврога ўтган ва 2020 йилга қадар шартнома тузганди. Айни пайтда унинг трансфер нархи 45 миллионга тенг.

Бу мавсум Сандро Италия А сериясида 1та гол урди ва 5та голли пас оширди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: tuttosport.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›