“Челси” яна бир футболчиси билан янги шартнома имзолади

13 дек 2019, 08:58
Томори Лондон клубида қоладиган бўлди.

“Челси”нинг 21 ёшли аъзоси Фикайо Томори клуб билан амалдаги шартномасини узайтирди. Энди ҳимоячи 2024 йилга қадар Лондон клубида тўп суради. Томорининг эндиликда эскига айланган шартномаси эса 2021 йилда якунига етарди.

Томори — “Челси” академияси тарбияланувчиси. У “кўклар” тизимида 2005 йилдан бери тўп суради. Жорий мавсум эса “Челси” сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.



Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Челси” расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›