"Челси" хавбекини АПЛнинг уч жамоаси ижарага олмоқчи
26 сен 2020 11:24
Янгиликлар
"Челси" хавбекини АПЛнинг уч жамоаси ижарага олмоқчи
"Челси" ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик клубини ўзгартириши мумкин.
24 ёшли англиялик футболчини "Вест Хэм" ва "Астон Вилла" клублари ижарага олишни хоҳламоқда.
Шунингдек Лофтус-Чикни "Саутгемптон" ҳам ижарага олишни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар бор, аммо ушбу клуб "кўклар" маошнинг бир қисмини тўлаган тақдирда, уни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчи "Челси"нинг сўнгги икки ўйиндаги қайдномасига киритилмади.
Фикрлар