"Челси" Влахович учун 60 млн евро таклиф қилди. "Юве" бу таклифни рад этди
02 июл 2023 21:05
Янгиликлар
"Челси" Влахович учун 60 млн евро таклиф қилди. "Юве" бу таклифни рад этди
Лондон клуби Душан Влаховичга қизиқмоқда.
"Челси" клуби "Ювентус" ҳужумчиси Душан Влаховичга кўз тиккан. Лондон клуби футболчини сотиб олиш учун 60 млн евро таклиф қилди. Бироқ бу таклиф "Ювентус" томонидан рад этилди.
Аввалроқ, "Ювентус" ҳужумчини сотишга тайёр эканлиги, бироқ бу сумма Влахович сотиб олинган пулга тенг бўлиши лозимлиги хабар қилинганди.
Маълумот учун, Душан Влахович 2022 йилнин январь ойида "Фиорентина"дан "Ювентус"га 70+10 млн евро эвазига кўчиб ўтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар