"Челси" украиналик дарвозабонга кўз тикди
13 сен 2024 15:22
Янгиликлар
"Челси" украиналик дарвозабонга кўз тикди
Англиянинг "Челси" клуби украиналик посбон Владислав Крапивцов номзодини кўрмоқда, дея хабар берди журналист Игорь Бурбас.
Хабар қилинишича, 19 ёшли Крапивцов "кўклар"нинг ўринбосарлари сафида кўрикдан ўтмоқда ва тез орада улар билан шартнома имзолаши мумкин.
Аввалроқ украиналик футболчига "Саутгемптон" ҳам қизиқиш билдирган, бироқ улар Крапивцов туфайли Европа Иттифоқи фуқаролиги бўлмаган футболчи учун ажратиладиган ягона квотадан фойдаланмасликка қарор қилишган.
Эслатиб ўтамиз, Владислав Крапивцов Евро U-19 мусобақасининг энг яхши дарвозабони деб эътироф этилганди. У ўтган мавсум Украинанинг "Днерп-1" ўсмирлар жамоасида 25 та ўйин ўтказган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар