"Челси" тўпурари "Валенсия"га қарши ўйинда жароҳат олди
28 ноя 2019 11:50
Янгиликлар
"Челси" тўпурари "Валенсия"га қарши ўйинда жароҳат олди
ЕЧЛ 5-тури доирасидаги "Валенсия" ва "Челси" ўртасидаги ўйинда меҳмонларнинг муҳим ўйинчиси жароҳат олди.
Биринчи бўлим якунида "Челси" форварди Тэмми Абрахам ва "Валенсия" ҳимоячиси Эсекьель Гарай жарима майдончаси ичида тўқнашиб кетишди.
Шундан сўнг иккала футболчига ҳам тиббий ёрдам кўрсатилди. Аргентиналик футболчи ўйинни давом эттира олган бўлса, меҳмонлар ҳужумчиси иккинчи таймда майдонга тушмади.
22 ёшли Абрахам жорий мавсум "Челси" сафида барча мусобақаларда 20та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 4та ассист қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, "Валенсия" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар