"Челси" Тодибо трансфери бўйича иш бошлаган, футболчига "Тоттенхэм" лойиҳаси кўпроқ ёқмоқда, "Ницца" эса уни қўйиб юборгиси келмаяпти
01 янв 2024 19:00
Янгиликлар
"Челси" Тодибо трансфери бўйича иш бошлаган, футболчига "Тоттенхэм" лойиҳаси кўпроқ ёқмоқда, "Ницца" эса уни қўйиб юборгиси келмаяпти
"Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" "Ницца" марказий ҳимоячиси Тодибога қизиқмоқда.
"Foot Mercato" журналисти Санти Аунанинг хабар беришича, "кўклар" 24 ёшли футболчи трансфери бўйича ишларни бошлаб юборган. "Челси" Тодибони январдаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Аввалроқ, Тодибога Лондонннинг бошқа бир клуби "Тоттенхэм" қизиқаётгани хабар қилинганди. Ўз навбатида ҳимоячининг ўзига ҳам клуб лойиҳаси маъқул келган.
Шунингдек, "Барселона"нинг собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"нинг эҳтимолий трансферлар рўйхатидан ҳам жой олган.
Бироқ "Ницца" футболчисини қадрлайди ва у билан январда хайрлашмоқчи эмас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар