"Челси" сўнгги 6 та ўйинида биттагина ғалабага эришди

Aziz Tukhtamuradov
20 май 2022, 09:55
Лондоннинг "Челси" жамоаси сўнгги олтита ўйинида фақат бир мартагина ғалаба қозона олди.

Томас Тухель жамоаси кеча "Лестер"ни ҳам мағлуб эта олмади (1:1).

28 апрелдан буён "Челси" АПЛда 3 та дуранг ва 1 та мағлубият қайд этди. Шунингдек Англия лигаси кубоги финалида "Ливерпуль" билан ўйиндаги мағлубият ҳам бор. Ягона ғалаба "Лидс" устидан қўлга киритилган. 

Жамоа сўнгги ўйинини 22 май куни "Уотфорд"га қарши ўтказади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia