"Челси" Перишич учун "Интер"га 65 млн. евро тўлашга тайёр

Aslanov Jasurbek
24 апр 2017
Иван Перишич борасида "Челси" ҳамда "Интер" ўртасидаги келишувнинг молиявий шартлари маълум бўлди.

Лондонликлар 28 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда ва у учун "Манчетсре Юнайтед" билан курашишга тайёр. Манкунианлар футболчи учун 51 млн. евро таклиф қилди.

"Челси" Перишич учун каттароқ пул таклиф қилмоқчи. Гап 65 млн. евро ҳақида кетмоқда. "Интер" молиявий фэйр-плей қоидаларига риоя қилиш учун Перишични қўйиб юборишга тайёр.

Хорватиялик ва "Интер" ўртасидаги битим 2020 йилнинг ёзида якунига етади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere della sera