UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  0 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  1 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  13 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  14 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  6 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7

"Челси" - МЮ. Нима учун "аристократлар" ғолиб бўлишлари лозим? 5 та сабаб! Янгиликлар

"Челси" - МЮ. Нима учун "аристократлар" ғолиб бўлишлари лозим? 5 та сабаб!

"Челси" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан "аристократлар"нинг имкониятларини чамалаб кўрамиз.


Демак, қуйидаги 5 та сабаб туфайли лондонликлар "қизил иблислар"ни мағлуб этишлари шарт.

1. Контенинг тактик ўзгартиришлари



Балки бунга Моуриньонинг мухлислари қарши чиқишар, лекин италиялик мураббий жамоанинг тактик тайёргарлиги борасида ўзгартиришлар қила олди. Конте ўз жамоаси ўйинини рақиб услубига мослаган ҳолда ўзгартира олади. Моуриньо ҳақида эса бундай дейиш қийин. Конте таваккал қилишни яхши кўради. Тўғри, унинг таваккалчилиги "Ливерпуль" ва "Арсенал"га қарши ўйинларда иш бергани йўқ. Лекин, сўнгги баҳсларда "Челси" ўйинида ранг-барангликни кўрмоқдамиз. Қизиқ, Антонио АПЛ чемпионлиги учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланган жамоага қарши ўйинда ҳам 3-4-3 схемасидан фойдаланармикин?


2. Диего Костанинг айни пайтдаги ҳолати



Испаниялик ҳужумчи агар яна битта сариқ карточка олганида МЮ ҳимоячиларининг омади келган бўларди. Бироқ, Байи-Смоллинг жуфтлигига ушбу баҳс давомида осон бўлмайди. Улар якшанба куни АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши тўпурарига қарши туриб беришлари лозим бўлади. Премьер-Лигада ушбу мавсум 7 та гол киритган Коста ушбу ўйинда асосий фигуралардан бири бўлиши мумкин. Балки, Де Хеа бу сафар ҳам ўзининг қойилмақом сейвлари билан Костанинг ўзини кўрсатишига имконият бермас. Нима бўлганида ҳам, якшанбагача оз вақт қолди.


3. "Челси"даги баъзи футболчиларнинг мотивацияси!



Моуриньонинг истеъфоси хато бўлганмиди ёки ушбу қарор клубни янада ёмонроқ натижадан қутқариб қолганмиди? Нима бўлмасин, "Челси"да Моуриньога қарши тил бириктирганликда гумон қилинган "каламушлар" ушбу баҳсда "беназир"сиз ҳам "Стемфорд Бриж"да ҳаёт яхши эканлигини намойиш этишга уриниб кўрадилар. Ҳозирча ушбу ўйинда Фабрегаснинг иштирок этиши сўроқ остида. Лекин, Эден Азар манчестерлик болакайларни додини бериб қўйишга ҳаракат қилиши аниқ.


4. Ўз майдонидаги устунлик



Бу шунчаки нисбий ҳолат. Лекин, тан олиш керак "Челси" ўз майдонида доимо МЮга жиддий муаммо туғдириб келган. Шуни унутмаслик керакки, АПЛ жамоалари орасида фақатгина "аристократлар" Англиянинг 20 карра чемпионларига қарши яхши статистикага эгалар. Премьер-Лига доирасида "Челси"нинг "Юнайтед"га қарши статистикаси: 48 ўйин, 16 ғалаба, 19 дуранг, 13 мағлубият.


5. Чемпионлик ҳақидаги баёнотлар



Агар лондонликлар ҳақиқатдан ҳам соврин учун курашмоқчи бўлсалар, шунингдек ЕЧЛга қайтишни режалаштираётган жамоа сифатида "қизил иблислар"ни мағлуб этишлари лозим бўлади. Улар бунгача "Арсенал"дан йирик мағлубиятни қабул қилиб олдилар. Шунингдек, Юрген Клопп жамоасига қарши ўйинда ҳам қимматли уч очкони бой бериб қўйишди. Конте бундан буён асосий рақибларга қарши ўйинда очколарни бериб қўймаслиги лозим.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика