"Челси" Мората учун 65 млн. евро тўлашга тайёр

Aslanov Jasurbek
26 мар 2017, 17:43
"Челси" ёзда "Реал" ҳужумчиси Альваро Моратани харид қилмоқчи.

Лондон клуби испаниялик учун 65 млн. евро тўлашга тайёр. Бу таклиф "Қироллик клуби"ни қизиқтириб қўйиши мумкин.

Мората клубдаги ҳолатидан норози ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун, жамоасини алмаштириши мумкин.

24 ёшли футболчи жорий мавсумда "Реал" сафида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS