"Челси" Кавани учун 84 миллион евро беришга тайёр

Narzulla Saydullayev
19 фев 2014, 21:24
Лондоннинг "Челси" клуби "ПСЖ" ҳужумчиси Эдинсон Кавани учун курашда фаворит ҳисобланмоқда.
Ўтган ҳафта Кавани агентлари Лондонга ташриф буюриб, бир неча клуб вакиллари билан учрашиб қайтишди. Улар қаторида "Челси" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ҳам бор. Ушбу футболчига, шунингдек, Мадриднинг "Реал" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ "кўклар" хўжайини Роман Абрамович  Эдинсонни сотиб олишга қатъий қарор қилди ва унинг учун 84 миллион евро тўлашга тайёр экани маълум қилинмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru