UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  5 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  13 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  24 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  54 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  6 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  527 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28

"Челси" "Интер" етакчиларидан бирига кўз тикди Янгиликлар

"Челси" "Интер" етакчиларидан бирига кўз тикди

"Интер" ярим ҳимоячиси Николо Барелла фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

25 ёшли италиялик футболчининг хизматларига Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди Calciomercatoweb.

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" Бареллани сотиб олиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда, чунки келаси ёзда "Челси" катта эҳтимол билан Жоржиньо ва Н'Голо Кантесиз қолади. Лондонликлар марказий чизиғини кучайтирмоқчи.

Қайд этилишича, "Интер" Барелла учун тахминан 80 миллион евро олмоқчи, аммо "Челси" Ромелу Лукакуни шартномага қўшишга ҳаракат қилади. Айни пайтда бельгиялик футболчи "Интер"да ижара асосида ўйнамоқда, миланликлар уни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Барелла 2020 йилда "Кальяри"дан "Интер" футболчисига айланганди. Ярим ҳимоячи жорий мавсум миланликлар сафида барча мусобақалар доирасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика