"Челси" "Фулхэм" футболчисини Маунтга ўринбосар сифатида кўрмоқда
21 мар 2023 12:12
Янгиликлар
"Челси" "Фулхэм" футболчисини Маунтга ўринбосар сифатида кўрмоқда
"Фулхэм" ярим ҳимоячиси Андреас Перейра "Челси"га ўтиши мумкин.
Бу ҳақда "ESPN" ёзмоқда.
Манбага кўра, "Челси" 27 ёшли бразилиялик футболчини Мэйсон Маунтнинг ўрнини боса оладиган футболчи сифатида кўряпти.
Олдинроқ "Челси" Маунт билан ёзда хайрлашишга тайёрлиги, чунки улар инглиз футболчиси билан янги шартнома борасида келиша олмаётгани ҳақида хабар берилганди. Ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига этади.
"Фулхэм" Перейрани ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед"дан сотиб олганди. Хавбек жорий мавсум АПЛда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та тўп киритди ҳамда 6 та голли пас узатди. Transfermarkt портали уни 16 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар