UZ

Сўнгги янгиликлар

22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  0 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  108 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  35 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  29 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11

"Челси" фақат индивидуал ўйинчиларни, дриблингчиларни сотиб олди. Жамоа учун бирорта футболчи келмади" Янгиликлар

"Челси" фақат индивидуал ўйинчиларни, дриблингчиларни сотиб олди. Жамоа учун бирорта футболчи келмади"

Теглар :  Челси
Пол Мерсон "Челси"даги инқироз ҳақида гапирди.

"Бу якунланади деб ўйламайман. Қўрқаманки, улар бир гуруҳ дриблингчи, индивидуал ўйинчиларни сотиб олди ва жамоа учун ҳеч кимни олиб келмади. 

Энцо Фернандесни рўйхатдан чиқаринг, у топ ўйинчи ва ярим ҳимояни бир ўзи ушлаб турибди, аммо қолганлар... Маунт "Саутгемптон" билан ўйнади ва уни "еб" қўйишди. Спортчилар шунчаки дриблингга борди, лекин жамоавий ўйиндан асар ҳам йўқ эди. Фақатгина Кай Хавертц майдонга тушиб, Феликс ва Стерлинг билан бирга ҳужум ташкиллаштиришга уринганида, нимадир кўргандек бўлдим.

Бироқ бу осонликча тўхтамайди. Ўйлашимча, Грэм Поттерни жуда-жуда жиддий суҳбат кутиб турибди. "Челси" мухлислари жахл отига минган ва "Саутгемптон"да янги бош мураббий ва бу уларга ёрдам берди" сингари бирор баҳона ўтмайди.

Агар сиз уйда "Саутгемптон"ни мағлуб эта олмасангиз, ҳеч бўлмаса уларнинг кипери ўйиннинг "энг яхши футболчиси" бўлиши керак. Бироқ амалда бундай бўлмади", – деди "Арсенал" собиқ ҳужумчиси Sky Sports"га.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика