UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  0 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  8 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5

"Челси" эгаси Тодд Боэли Франция клубини сотиб олмоқчи Янгиликлар

"Челси" эгаси Тодд Боэли Франция клубини сотиб олмоқчи

Тодд Боэли ва унинг молиявий шериклари "Страсбур" клубини сотиб олишни режалаштирмоқда.

"Челси" клуби эгалари яқиндагина "Страсбур" президенти Марк Келлер билан гаплашган ва у билан клубни тўлиқ харид қилишни муҳокама қилган.

2012 йилдан бери клуб бошқарувида бўлган собиқ ярим ҳимоячи Келлер Премьер-лига клубининг янги эгалари билан бирга овқатланди. Жамоанинг охирги пайтлардаги муаммоларига қарамай, жорий мавсумни лигада қолиш учун кураш билан ўтказаётган "Страсбур" ўтган мавсумни 6-поғонада якунлаган эди. Боэли ва унинг ҳамкорлари молиявий жиҳатдан барқарор клубни қабул қилиб олиш ва ривожлантиришдан манфаатдор. Бу орқали Лондон клубининг айрим ўйинчилари Лига 1 клубида ижарада ўйнаши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, консорциум Германия бозорига ҳам сармоя киритишни режалаштирмоқда.

"Страсбур" аваалги молиявий муаммоларини бартараф этганидан сўнг 2011 йилда Франция Бешинчи дивизионида иштирокини қайта бошлаган эди. 2016 йилда Лига 2'га кўтарилиб профессионал футболга қайтди ва шундан кейин Лига 1'га кўтарилиб олди. Клуб ўз тарихида ушбу лига титулига ҳам эга.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика