«Челси» Алекс Сандрони «Ювентус»дан кетишга кўндирмоқчи

Narzulla Saydullayev
16 авг 2017, 08:02
«Челси» «Ювентус» ҳимоячиси Алекс Сандрони сотиб олиш фикридан қайтмоқчи эмас.

Турин клуби бунга қадар 26 ёшли бразилиялик футболчи борасидаги 57 ва 67 миллион евролик таклифини рад қилганди.

«Челси»дагилар Сандронинг ўзи «Ювентус»га трансферга қўйишларини сўрашига ишонишмоқда.

Англия клуби футболчига ҳафтасига 110 минг евро бермоқчи. «Ювентус» эса унинг маошини 93 мингга оширмоқчи.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: telegraph.co.uk