"Челси" 9 августгача дарвозабон топмаса, Куртуа "Реал"га ўтмайди
02 авг 2018 17:46
Янгиликлар
"Челси" 9 августгача дарвозабон топмаса, Куртуа "Реал"га ўтмайди
"Челси" дарвозабони Тибо Куртуанинг "Реал"га трансфери бекор қилиниши мумкин.
Клублар бельгиялик борасида келишиб олишган, трансфер 35 млн. евро эвазига амалга ошиши мумкин. Аммо Лондон клуби дарвозабонни қўйиб юборишдан аввал, унинг ўрнига посбон топмоқчи.
Англияда трансфер ойнаси 9 август куни ёпилади ва "Челси" янги дарвозабон топиш учун бир ҳафтага эга.
Куртуанинг ўзи "Реал"га ўтмоқчи, аммо "Челси" унинг ўрнига посбон топа олмаса, бельгиялик шартноманинг сўнгги йилини ўтаб беришга тайёр.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар