“Чарм тўп”нинг Қашқадарё вилоят босқичи старт олди
15 авг 2019 20:16
Янгиликлар
“Чарм тўп”нинг Қашқадарё вилоят босқичи старт олди
Анъанавий “Чарм тўп” футбол мусобақасида вилоятнинг туман (шаҳар) босқичларида ғолиб бўлган 15 та жамоадан 240 нафарга яқин 18-30 ёшли маҳалла ёшлари иштирок этишмоқда.
Мусобақанинг биринчи кунги натижаларига кўра Ғузор туманидан келган “Авғонбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) ёшлари фахрли 3-ўринни эгаллаган бўлсалар, турнирнинг ҳал қилувчи финал йўлланмасига Касби туманининг “Оққамиш” ҳамда Косон туманининг “Навбаҳор” МФЙ ёшлар жамоалари эга чиқишди.
Турнирнинг финал босқичи эртага Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт соғломлаштириш мажмуасининг футбол майдонида байрамона тарзда ўтказилади. Ғолиб совриндор бўлган жамоалар диплом, медал, кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.







Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар