UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

"Чарм тўп" мусобақасининг финалига чиққан жамоалар маълум бўлди Янгиликлар

"Чарм тўп" мусобақасининг финалига чиққан жамоалар маълум бўлди

Теглар :  Чарм тўп
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ талими вазирлиги, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан жорий йилнинг апрель-май ойларида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида футбол бўйича "Чарм тўп" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

“Чарм тўп” мусобақалари 4 босқичда ўтказилмоқда (туман, вилоят, минтақавий ва Республика босқичи). Мусобақанинг туман, вилоят босқичлари жорий йилнинг апрель-май ойларида ўтказилди. Бу босқичларда ғалаба қозонган жамоалар минтақавий босқичга йўл олдилар.
1-минтақа – Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари жамоалари ўртасида 1-4 май кунлари Жиззах вилоятида,  2- минтақа Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари жамоалари ўртасида, 1-3 май кунлари Фарғона шаҳрида, 3- минтақа Самарқанд, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари жамоалари ўртасида, 1-4 май кунлари Қарши шаҳрида, 4- минтақа Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари жамоалари ўртасида, 1-3 май кунлари Урганч шаҳрида ўтказилди.


Минтақаларда ғолиб бўлган жамоалар ўртасида мусобақанинг финал босқичи 15-18 май кунлари Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади.

Мусобақанинг финал босқичида 5-6, 7-8, 9-10 синф жамоалари ярим финал ва финал ўйинларида иштирок этишади.

Мамлакатимизнинг чекка-чекка қишлоқларидан келган болалар Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида тўп тепишди.


“Чарм тўп” финал босқичи 15-18 Май
Ярим финал 16- Май

5-6 синфлар


10:00 Фарғона. Қувасой тумани 22 мактаб - Сурхондарё. Узун тумани 6 мактаб - 4:1
11:15 Хоразм. Хонқа тумани 19 мактаб - Жиззах. Арнасой 8 мактаб - 1:7

7-8 синфлар
13:00 Жиззах. Ш.Рашидов 29 мактаб – Қарши тумани 33 мактаб - 2:0
14:15 Наманган. 82 мактаб - Урганч. 10-мактаб - 3:2

9-10 синфлар

16:00 Самарқанд. Каттақўрғон тумани 22 мактаб - Фарғона. 32 мактаб - 0:2
17:15 Тошкент шаҳри. 162 мактаб – Бухоро. Ромитон тумани 29 мактаб - 8:1


Финал 17 май
5-6 синфлар

3- ўрин учун     9:00      Сурхондарё Узун тумани 6 мактаб - Хоразм Хонқа тумани 19 мактаб
Финал            10:15  Фарғона Қувасой тумани 22 мактаб  -  Жиззах Арнасой 8 мактаб

7-8 синфлар
3- ўрин учун     11:30     Қарши тумани 33 мактаб - Урганч шаҳри 10-мактаб
Финал             12:45  Жиззах Ш. Рашидов 29 мактаб - Наманган шаҳри 82 мактаб

9-10 синфлар
3- ўрин учун     17:00 Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани 22 мактаб - Бухоро вилояти Ромитон Тумани 29 мактаб
Финал            18:30  Фарғона шаҳри 32 мактаб - Тошкент шаҳри 162 мактаб


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика