"Чарльтон" ва "Ковентри" ишқибозлари норозилик сифатида майдонга чўчқачаларни улоқтиришди (фото)
16 окт 2016 18:14
Янгиликлар
"Чарльтон" ва "Ковентри" ишқибозлари норозилик сифатида майдонга чўчқачаларни улоқтиришди (фото)
Англиянинг учинчи даражали лигасининг 12-тур баҳсларидан ўрин олган "Чарльтон" - "Ковентри" баҳсида мухлислар норозилик намойишини ўтказишди.
Иккала жамоа мухлислари клуб ўз клубларининг раҳбариятидан норози. Баҳс бошланганидан сўнг ишқибозлар майдонга пластик чўчқачаларни улоқтира бошлашди. Маълумотларга кўра, мухлислар 3 мингга яқин ўйинчоқни майдонга узатишган.
Иккала клуб ҳам турнир жадвалининг қуйи қисмида кетмоқда.
Фикрлар