UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  0 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  2 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  16 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  27 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  43 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  17 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1

Чандиқ юз, Чингизхон, гном ва йиғлоқи Роналду Янгиликлар

Чандиқ юз, Чингизхон, гном ва йиғлоқи Роналду

Футбол оламидаги қизиқарли, ғалати ва ўзига хос лақаблар ҳақида суҳбатлашамиз.

Мактабдаги синфдошингизни лақабини биласиз, лекин жаҳон футболи юлдузлариникини-чи? Машғулот жараёнида, ўйин вақтида ва майдондан ташқарида футболчилар бир-бирларини қандай чақирадилар? Кимнинг қандай лақаби бор, ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? 


Оливер Кан — Чингизхон, Горилла
Биринчиси — фамилиясига мос келгани учун, иккинчиси — германиялик посбоннинг ташқи кўриниши ва важоҳати туфайли.

Ян Коллер — Динозавр (Дино)
Бўйи икки метр бўлгани учун.

Пьерлуиджи Коллина — Фантомас
Машҳур ҳакам бир қарашда ўша кино-қахрамонини эслатиб юбормайдими?

Марко Матерацци — Матрица
Фамилияси сабабли.

Алексей Смертин —Раша
Россия термаси сардорини "Челси"да шундай чақиришган.

Александр Анюков — АН-22
АН — АНюков. 22 — футболчининг рақами.

Юрий Жирков — Никулин
Машҳур масхарабозга ташқи кўриниш жиҳатидан ўхшаши сабаб.

Динияр Билялетдинов — Беляш
Фамилияси сабабли.

Рональд Куман — Оқ горилла (горилла альбинос). Бу лақаб Куман "Барселона" сафида ўйнаб юрган вақтларда пайдо бўлган. Барчасига сабаб Рональднинг малла сочлари эди, 90-йиллар бошларида Барселона "зоопарки"нинг энг машҳур вакилларидан бири айнан "Снежинка" лақабли горилла-альбинос эди. Ана шундай қилиб инсон маймундан исм олди.

Пол Гаскойн — Алкаш. Иқтидорли ва буткул ўзгача характер соҳиби бўлган англиялик ярим ҳимоячи Газза, яъни Пол Гаскойн, тор доира вакиллари учун "Алкаш" лақаби билан кенг машҳурликка эришган. Афсус, бу унинг футболдан ташқаридаги асосий овунчоғи нима эканлигидан дарак беради.

Карлос Билардо — Бурун. "Эстудиантес" собиқ хавбеки ва Аргентина терма жамоаси собиқ устозининг ушбу тана аъзоси чиндан ўзига хослиги билан киши эътиборини тортади.

Тони Адамс — Эшшак. Евро-1988 мусобақасида Тони қанчалик ҳаракат қилмасин, Марко ван Бастенни тўхтатиб қола олмайди. Рақиби ўша куни инглизлар дарвозасига учта гол уради. Англия терма жамоаси мухлислари аламдан Адамсни "Эшшак" деб айтишади ва ушбу лақаб Лондоннинг "Арсенал" клуби сардорини фаолиятининг сўнгига қадар тарк этмайди. "Канонирлар" рақиблари Тонини "Иа-а-а!" деган ҳайқириқлар билан кутиб олишарди. Умуман олганда, Адам бу ҳолатга табассум билан жавоб қатарарди:

Нима қилибди? Менга ушбу жонивор ёқади! Эшшаклар меҳнатсевар ва меҳрибон бўлишади, худди мен каби!

Уэйн Руни — Шрек. Бу ерда ортиқча изоҳга ҳожат йўқдек.

Дэвид Бекхэм — Spice Boy
Футболчининг турмуш ўртоғи — Виктория узоқ вақт Британиянинг машҳур поп-гуруҳи "Spice Girls" таркибида фаолият юритгани сабаб.

Франк Рибери — Чандиқ юз. Франк эндигина икки ёшга тўлганида оиласи автофалокатга йўлиқади. Болакай юзи билан машина ойнасига бориб урилади ва бир умр чандиқ билан қолади. Вақт ўтгач Рибери чандиқлар уни ажралиб туришини таъминлашини айтади ва жарроҳлик амалиётига мурожаат қилишдан бош тортади.

Андрес Иньеста — Каспер. Андреснинг шахсий мухлислари уни сеҳргар деб аташади, аммо Иньеста ҳақиқий лақабини терининг ҳаддан зиёд оқ бўлгани сабаб олади.

Лионель Месси — Гном ва Хоббит. Кўплаб манбааларда олтита "Олтин тўп" соҳибини — Бурга ёки атом бургаси деб ҳам аташади. Фаолиятининг дастлабки йилларида журналистлардан бири Леони мақоласида "Эль Пьохо" — бу номга ўнлаб (бўйи паст бўлган) аргентиналиклар сазовор бўлишган. Халқ орасида Мессини кўпроқ Гном ёки Хоббит деб чақиришади.

Криштиану Роналду — Йиғлоқи ёки Пеналду. Исм-фамилияси қисқартмасидан бир нечта вариант мавжуд. Улардан бири CR7 брендга айланиб улгурган. Португалия нашрларида Роналдуни "Мадейралик афсунгар" деб аташлари мумкин, лекин футбол оламидагилар Криштиануни агар исми билан чақирмаса, умуман бошқача чақиришади: Йиғлоқи ёки Пеналду. Биринчиси Европа чемпионати финалида Грециядан учралган мағлубиятдан кейин пайдо бўлган бўлса, иккинчиси фамилияси билан боғлиқ. Бироқ уларнинг ҳар иккиси ҳам футболчига ёқмаслиги турган гап.

Роналдиньо — Жа-Жа Бинкс. Афсунгар, Порту-Алегрилик сеҳргар — Роналдиньога жамоадошлари айнан шундай мурожаат қилишган. Умуман олганда бразилиялик футболчини ташқи кўриниши "Юлдузлар жанги"даги қахрамонга ўхшашлиги туфайли Жа-Жа деб ҳам аташган. Қайсидир жиҳатлари чиндан ўхшаб кетарканми?

Хўш, сиз машҳур футболчилардан яна кимларнинг лақабини биласиз?



Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика