UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  0 00:15ЕЧЛ. ПСЖ – "Арсенал" 1:0 (матнли трансляция)  47 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  2 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  7 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 23:10Саудия Арабистони. "Ал Насср" – "Ал Иттиҳод" (онлайн ҳисоб)  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  6 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   6 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  20 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  8

«Championat.uz» ва МТЖ ўртасидаги футзал шоу Янгиликлар

«Championat.uz» ва МТЖ ўртасидаги футзал шоу

Кеча "Championat.uz" ўқувчилари ҳамда "FIFA.uz" иштирокчиларидан жамланган ҳаваскор футзалчиларимиз, Осиёнинг икки карра кумуш медалларини қўлга киритган ва бир неча карра Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиққан профессионал футзалчилар билан Юнусобод спорт мажмуасида мириқиб футбол ўйнадилар.
 Бежизга мириқиб сўзига урғу бермадим, футзалчиларимизни  ўқувчиларга бўлган самимий муомуласи учун алоҳида раҳмат айтаман! Самимий рухда ўтган учрашувни ташкил этишда ҳамкорлик  қилган ЎФАга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
 

 

Ўзбекистон - Championat.uz 7:7 (пенальтилар серияси 2:6)
Ҳакамлар: Михаил Савочкин, Умид Пўлатов.
Ўзбекистон: Рустам Умаров (2-тайм Нодирхўжа Юлдашев), Константин Свиридов, Артур Юнусов, Бекзод Кенжаев, Ҳамидулла  Ҳасанов, Анвар Қаҳрамонов, Акмал Хўжаев, Шерзод Мажидов, Жаҳонгир Раҳматуллаев
Championat.uz: Нодирхўжа Юлдашев (2-тайм Рустам Умаров), Нодир Элибоев, Дилшод Ирсалиев, Даврон Чориев, Бахтиёр  Номозов, Улуғмурод Рўзиев, Файзулла Сайдуллаев, Фарҳод Қулжонов, Аҳмад Эшматов, Абдумажид Ҳафизов.



Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, сайт шарафини футзалчилардан Нодир Элибоев, Дилшод Ирсалиев, Даврон Чориев ҳимоя  қилдилар. Шунингдек олий тоифадаги ҳакам Бахтиёр Номозов ҳам сайтимиз учун ўйнади. Ўзбекистон футзал терма жамоаси  сафида эса Рустам Умаров, Константин Свиридов, Артур Юнусов, ва ЎФА ходими Жаҳонгир Раҳматуллаев ҳимоя қилдилар.

Шубҳасиз, Рустам Умаров МТЖ шарафини ҳимоя қилиши рақибларимизни энг катта кучлари эди. Боиси оддий, сайт дарвозасида мен эдим. Табиийки мен учун футзалчиларни зарбасига туриб бериш осон эмас. Аммо сал бўлсада ўхшади, футзал чемпионатида  баъзи жамоалар ўз дарвозаларидан 10-15та гол ўтказиб юборадилар. Биринчи бўлим учун 5та гол ёмон эмас. Энг қизиғи катта  футбол ўйнаб юрган ўйинчиларимиз гол ура олмасалар бошларини чангаллаб қолдилар. Раҳматли, Хожибой Тожибой айтган латифа ёдимга тушиб кетди. Гол ура олмасанг, нима қиласан бошингни ушлаб, орқага қайтиб яна тўпни олиб ҳужум қил. Шундан кейин мен гол ўтказмай, Оливер Кан ўтказсинми? Аммо бу шоу эди, гол ура олмаган ҳаваскорларимизга футзалчиларимиз руҳан  далда бўлдилар. Шу жумладан менга ҳам.

 

Иккинчи бўлимда таркибларда кичик ўзгариш бўлди. Мен терма жамоага, Умаров эса сайт жамоасига ўтди. Табиийки гол ўтказиб, сайт ғалабасини таъминлаш учун, бу мен учун айни муддао эди. Лекин ундай қила олмас эдим, қолаверса ЎФА вакили  Жаҳонгир Раҳматуллаевга бу фикримни айтиб қўйгандим. Аммо бари-бир гол ўтказишга мажбур бўлдим. Ҳаммасига Раҳматуллаев  айбдор. Биз-ку ҳаваскорлармиз, аммо бу акамиз ҳам мини футболда ҳимояга қайтишни истамадилар. Ҳуллас ҳисоб дуранг. Аммо бу  келишилмаган. Буни ўйинда иштирок этган ўқувчилар тасдиқлашлари мумкин. Пенальтилар сериясига тўхталиб ўтишни лозим топмадим, гарчанд сайт ғолиб чиққан бўлсада. Чунки ҳамма зарбаларни ўтказиб юбордим.

Ёдингизда бўлса, бундан бир неча ой аввал Ўзбекистон миллий терма жамоасининг юлдузлари иштирокида футбол учрашувини  ташкил этган эдик. Ўша ўйинда рақибларимиз сафида Фарҳод Тожиев, Темур Кападзе, Шавкат Саломов, Марат Бикмаев, Ислом  Иномов ва Санжар Турсунов иштирок этган эдилар. Бу ўйинда сайт ўқувчилари ғалаба қозонган эдилар.



Режаларимиз бисёр. Олий лига биринчи давра ўйинлари якунига етгач водий бўйлаб турне ўтказиш ниятимиз йўқ эмас. Албатта бунинг учун, "Навбаҳор", "Нефтчи" ва "Андижон" жамоаларини ҳамкорликлари ас қотади. Режага кўра, сайтнинг энг фаол ўқувчилари ўз вилоятларининг машҳур футбочлиларига қарши футбол ўйнайдилар. Сайт шарафини, "Championat.uz"нинг вилоятдаги фаол ўқувчилари ҳимоя қиладилар.



Бироз ҳангома аралашган мақола муаллифи
Нодирхўжа Юлдашев

 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика