UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  0 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  44 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  21 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  12 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3

Championat.asia сайти ўқувчилари талқинига кўра йилнинг энг яхши дарвозабони аниқланди Янгиликлар

Championat.asia сайти ўқувчилари талқинига кўра йилнинг энг яхши дарвозабони аниқланди

Кеча сайтимизга 2019 йил Ўзбекистоннинг энг яхши дарвозабонини аниқлаш борасида сўровнома жойлаган эдик.

14 мингга яқин ўқувчи иштирок этган сўровномада "Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматов 15 фоиз овоз билан учинчи ўринни эгаллади. 2001 йилда туғилган посбон 2019 йил Суперлигада дебют қилди ва бу мавсум майдонга тушган энг ёш дарвозабонга айланди. Неъматов 17та ўйинда майдонга тушди ва 18та гол ўтказиб юборди. 4та учрашувда рақиблар у қўриқлаган дарвозага гол ура олишмади. Ҳакамлар мавсум давомида Неъматов дарвозаси томон иккита пенальти белгилашди. Эътиборлиси иккала пенальтини ҳам Абдувоҳид қайтаришга муваффақ бўлди.


Иккинчи ўринни эса "Пахтакор" билан чемпионликка эришган Элдорбек Суюнов эгаллади. Унга 19 фоиз ўқувчимиз овоз берган. Мавсум аввалини жароҳат туфайли ўтказиб юборган Суюнов Суперлигада 11та учрашувда "шерлар" дарвозасини қўриқлади ва атиги 3та гол ўтказиб юборди. Суюнов 8та ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.


"Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов Championat.asia сайти ўқувчилари талқинига кўра Ўзбекистонда 2019 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Унга сўровномада иштирок этганларнинг 23 фоизи овоз берди. Юсупов бу мавсум Суперлигада 24та ўйинда майдонга тушди ва бу борада етакчига айланди. "Лочинлар" посбони жами 19та гол ўтказиб юборди ва 8та учрашувда ўз дарвозасидан умуман тўп олиб чиққани йўқ. Ўткир чемпионат давомида 5та пенальтидан иккитасини қайтаришга эришди ва бу борада Неъматов билан бирга энг яхши натижа қайд этди.



 

Сўровномада иштирок этган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Навбатдаги сўровномаларимизни кутинг. 

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика