UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  4 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  100 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Championat.asia" нашри ходимлари Фаластин, Иордания ва Тожикистонга сафар қилади Янгиликлар

"Championat.asia" нашри ходимлари Фаластин, Иордания ва Тожикистонга сафар қилади

Сайтимиз Сиз азиз футбол мухлисларига "қайноқ" ва муҳим хабарларни воқеа жойидан етказиб бериш учун ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги иккита ўйинга ўз ходимларини юбормоқда.

Ватанимиз бош жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги илк юриши Фаластинга қарши кечади. Сафарда ўтадиган мазкур ўйинда сайтимизнинг икки нафар ходими Гайрат Хасбиулин ва Толибжон Қосимов терма жамоа иштирокидаги ўйинга оид барча хабар ва тафсилотларни воқеа жойидан ёритиб боради. Шунингдек, Иорданияда ўтадиган Ироққа қарши ўртоқлик учрашувда ҳам сайтимиз вакиллари журналист сифатида иштирок этишади.

Шунингдек, сайтимизга нафақат юртдошларимиз, балки қўшни давлатлар Тожикистон ва Қирғизистондан ҳам футбол мухлислари ташриф буюришади. Шу боисдан сайтимиз ходимлари Шаҳбоз Беғамов ва фотомухбир Жаҳонгир Файзуллаев Марказий Осиё дербиси, ЖЧ-2022 саралаш босқичининг "F" гуруҳидан ўрин олган Тожикистон - Қирғизистон учрашувида ишлашади. 

Марказий Осиё дербиси мақомидаги мазкур принципиал қарама-қаршилик мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Шу туфайли қўшниларимизнинг ўзаро беллашувини ёритиб, ўйин атрофи ва учрашув тафсилотлари ҳақида хабардор қилиш мақсадида сайтимиз ходимлари бўлажак ўйин учун аккредитациядан ўтишди. 

Ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев бошқарувидаги Тожикистон ва россиялик мураббий Александр Крестинин бошчилигидаги Қирғизистон терма жамоаларининг мазкур баҳси қизиқарли ва муросасиз ўтишига шубҳа йўқ. 

Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамизнинг Фаластинга қиладиган сафари ва Иорданияда ўтадиган Ироққа қарши баҳс эса ҳафтанинг энг муҳим воқеасига айланади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасига ЖЧ-2022 Иккинчи саралаш босқичи "D" гуруҳида Фаластин, Саудия Арабистони, Яман ва Сингапур рақиблик қилади. Дастлабки турда Сингапур Яманни қабул қилса, Ўзбекистон Фаластинга сафар қилади. Саудия Арабистони эса биринчи турда дам олади. Иккинчи турда эса вакилларимиз ўйин ўтказишмайди ва оралиқдаги бўш ойнани ўртоқлик беллашуви билан тўлдиришади. Фаластиндаги ўйиндан кейин вакилларимиз ўша ерга яқин бўлган Иорданияда Ироқ билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

ФИФА кунлари муносабати билан бошланажак янги мундиалга илк қадамларни қўйиладиган Қатар-2022 саралаш босқичи доирасидаги муҳим беллашувларни сайтимиз орқали кузатишда давом этинг! Биз эса Сиз азиз футбол мухлислари воқеа жойидан эксклюзив маълумотлар ва "қайноқ" хабарларни етказиб берамиз! Зеро сайтимиз фақат ва фақат Сиз азиз футбол иҳлосмандлари учун ишлайди!


"Championat.asia" шиори: Орзу қилинг, завқланинг ва бизни кузатинг!

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика