UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  21 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  15 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  375 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  21 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  36 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  9 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  407 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8

⚡️ “Championat.asia” Машарипов билан боғланди. Футболчи ижтимоий тармоқда “Ал Аҳли”ни кузатишни бошлади Янгиликлар

⚡️ “Championat.asia” Машарипов билан боғланди. Футболчи ижтимоий тармоқда “Ал Аҳли”ни кузатишни бошлади

Аввалроқ, “Ал Насср” аъзоси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Африка грандида давом эттириши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Миср ОАВ хабарига кўра, “Ал Аҳли” 28 ёшли ўзбекистонликни 600 минг долларга сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади ва тўла трансфер 2 млн долларга амалга ошади. Машарипов янги жамоасида йилига 1,5 млн доллар ишлаши тахмин қилинмоқда.

“Championat.asia” сайти Жалолиддинга алоқага чиқди ва у мазкур харид амалга ошганини тасдиқлади. Томонлар ўртасида шартнома бўйича охирги бандларни келишиш қолган ва трансфер тез орада эълон қилинади.

Шунингдек, вингер Instagram'даги расмий аккаунти орқали “қизил иблислар” (Қохира клуби лақаби)нинг саҳифаларини кузатишни бошлади.


Жалолиддин Машарипов ўтган мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 26 баҳсда қатнашиб, 5+3 натижа кўрсатди. Футбол тарихидаги энг совриндор клуб (118 титул) ҳисобланган “Ал Аҳли” эса Миср чемпионати бу мавсумида 32 турдан кейин 67 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. 76 очкога эга “Замалек” аллақачон чемпионлик масаласини ҳал қилиб қўйган.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика