UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  0 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  5 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1

"Цементчи" машғулотларни давом эттирмоқда, таркибда ўзгаришлар бор Янгиликлар

"Цементчи" машғулотларни давом эттирмоқда, таркибда ўзгаришлар бор

Теглар :  Цементчи
Биринчи лига вакили Қувасойнинг "Цементчи" жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда.
Жамоа куни кеча  "Цементчи" ўйингоҳида Андижоннинг ёшлар лигасидаги жамоасига қарши майдонга тушди ва ўйин 3:2 ҳисобида "Цементчи" футболчиларининг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги голларга: "Цементчи"дан Абдулла Абдуллаев, Аъзам Саминжонов, Элёр Мамасолиевлар муаллифлик килишган бўлса, "Андижон"дан: Жаҳонгир Мақсудов  ва Хондамир Юлдашевлар жавоб кайтарди.

Учрашувда "Цементчи" қуйидаги таркиб билан ҳаракат қилди.
16.Илҳом Жуманов 2.Жўрабек Ёқубов 4.Раҳматулло Мелибоев, 5.Абдухолиқ Қурбонов 6.Отабек Аҳмаджонов 7.Даврон Исоқов 9.Жамшид Қобулов, 13.Абдулла Абдуллаев 17.Суннат Эрматов 21.Элёр Мамасолиев, 23.Оқилбек Маҳмудов. 
Захирадан: 3.Мадамин Маҳмудов 10.Сардор Сотволдиев 15.Сардор Суюнов, 20.Аъзам Саминжонов.

Таркибдаги ўзгаришларга келсак: Жамоа таркибига бир катор янги футболчилар келиб қўшилиб, ҳозирда синовдан ўтмоқдалар Бу футболчилардан ўтган мавсум биринчи даврада "Косонсой" жамоасида ўйнаган ҳужумчи Даврон Исоқов, Олий лига вакили Тошкентнинг “Металлург” ёшлар жамоасидан марказий ярим ҳимоячи Суннатилло Эрматов ва марказий ҳимоячи Аъзам Саминжонов, биринчи лига вакили “УзДонгЖу”дан дарвозабон Дилмурод Мамаюсупов, “Оқ-тепа” жамоасидан Зафар Қорақулов, “Бунёдкор” тарбияланувчилари бўлган марказий ярим ҳимоячилар Абдулла Абдуллаев ва Отабек Ахмаджоновлар машғулотларда иштирок этмокда.
Олий лига вакили Муборакнинг “Машъал” жамоаси йиғинида иштирок этган нукуслик ҳужумчи Нурлибек Таласбоев катта еҳтимол билан иккинчи даврани яна "Цементчи" таркибида давом эттиради.

Шу билан бирга биринчи даврада  "Цементчи" таркибида ҳаракат қилган ушбу футболчилардан: дарвозабон Элдор Исабоев, ярим ҳимоячи Файзулло Жуманқўзиев, ва ҳужумчи Абдураззоқ Жўраевлар Наманган вилоятининг “Норин” жамоасида. Ушбу мавсумда жиддий жарохатлари туфайли деярли майдонда жуда кам харакатланган Дилшод Эминов ва ярим химоячи Алишер Файзуллаевлар қўшни туман жамоаси “Ёзёвон лочинлари” га ўтишди. Чап қанот ярим ҳимоячиси Шукурилло Жумабоев эса олий лига вакили “Қизилқум” билан шартнома имзолади. Жамоамизни тарк этган ва бизни кўнглимиздан жой олган ушбу футболчиларга Цементчи” клуби  ва мухлислари номидан келгуси фаолиятларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

"Цементчи" матбуот котиби Исломжон Акбаров
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика