UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  1 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  2 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  0 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   2 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  6 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  2 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  7 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  4

"Цементчи" жамоасини кимлар тарк этди, кимлар келди? Янгиликлар

"Цементчи" жамоасини кимлар тарк этди, кимлар келди?

Хабарингиз бор жамоамиз биринчи даврани энг якин таьқибчисидан 6 очко фарқи билан пешқадам сифатида якунлашга эришди.

Жамоа ўтказилган 17та учрашувдан 2тасида мағлубият, 2тасида дуранг қайд этган булса, 13та учрашувни ўз фойдасига хал эта олди. Бундан ташқари жамоамиз кўплаб жабхада биринчи давранинг "энг яхши" жамосига айланди.

Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, "Цементчи" биринчи даврада қуйидаги айтишга арзирли натижаларни қайд этди:


Биринчи даврада энг кам мағлуб бўлган жамоаси 2 моратаба

Энг кўп ғалаба қозонган жамоа 13 маротаба

Уйда умуман мағлуб булмаган жамоа

Сафарда энг кам мағлуб бўлган жамоа 2 маротаба

Ўз дарвозасидан энг кам тўп олиб чиққан жамоа 13 маротаба

Энг кўп гол киритган жамоа 44 маротаба

Сафар учрашувларида энг кўп тўп киритган жамоа 17 маротаба

Уйда ҳам, сафарда ҳам  энг кўп очкони қўлга киритган жамоа уйда 22 очко, сафарда 19 очко

Бир учрашувда бир футболчи томонидан 4 та гол киритган яъни "Поккер қайд этган ягона жамоа

Ўз уйида энг кўп мухлис тўплаган жамоа 19330

Энг кўп йирик ҳисоб қайд этган жамоа 5 маротаба

Энг йирик ҳисоб қайд этган жамоа 10:0

Энг узун мағлубиятсиз серия қайд этган жамоа 9 маротаба

Биринчи даврада жамоамиз юқоридаги каби ажойиб натижаларни қайд этган бўлсада, шу билан бирга баъзи бир кичик камчиликларга ҳам йўл қўйди. Шу муносабат билан мураббийларимиз давралар оралиғидаги танаффусдан фойдаланган ҳолда, таркибда баъзи бир ўзгаришларга қўл урди. Яъни бир қатор футболчиилар билан ўзаро дўстона хайирлашилди ва уларнинг ўрнига муносиб номзодлар таклиф килинди.



Жамоани тарк этганлар

1. Дилмурод Мамаюсупов – “Уздонгжу”

2. Умиджон Матмусаев – “Машъал”

3. Нодир Ибрагимов – “Зомин”

4. Шохжаҳон Аббосов – “Норин”

5. Файзулло Жуманқўзиев – “Норин”

6. Сирожжон Тошпўлатов –“Металлург”

7. Анвар Абдулхақов – “Нефтчи”

8. Жаҳонгир Юсуфжонов – “Фаровон”

9. Зокиржон Нурматов – “Ёзевон – лочинлари”

10. Рахматилла Мирзаахматов – “Бунёдкор ёшлари”

11. Машхурбек Ғуломов


Янги келган футболчилар

1. Фаррух Турдиалиев – “Хотира – 79”

2. Жамшид Қобулов – “Нефтчи”

3. Айбек Нурбоев – “Хоразм”

4. Шахзод Абдурахимов – “Машъал”

5. Суннатилла Эрматов – “Обод”

6. Рустам Солижонов – “Нефтчи”

7. Даниэлъ Насридинов – “Обод”


 “Цементчи” матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика