CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда
23 май 11:14
Янгиликлар
CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда
Эртага, 24 май куни Тошкентда CAFA U17 Championship 2025 мусобақаси старт олади.
Бугун ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра Ўзбекистон Эрон ва Қирғизистон билан бирга "А" гуруҳидан жой олди. Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани эртага Қирғизистонга қарши баҳс билан бошлайди. 28 май куни Эронга қарши баҳс ўтказилади.
Мусобақанинг финал учрашуви 31 май кунига белгиланган. Эслатиб ўтамиз, CAFA U17 Championship 2025 турнирининг барча ўйинлари Тошкент вилоятидаги "Дўстлик" стадионида бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар