UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Суперлига. "Навбаҳор" - "Олимпик": Асосий таркиблар маълум  1 18:07"Манчестер Юнайтед"нинг яна бир футболчиси "Боруссия"га ўтиши мумкин  1 17:42Бэйл: "Мен "VAR"дан фойдаланмасликлари тарафдориман"  10 17:20Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин  3 16:50"Футбол олами". Неъматовнинг паненкаси ёхуд Суперкубок баҳси қандай ўтди?   3 16:35"Тоттенхэм" "Ноттингем" ҳимоячисига кўз тиккан  0 16:16ПСЖ "Ливерпуль" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 15:55+42...  1 15:07"Ал Насср" ёзда Алиссонни сотиб олмоқчи  5 14:40Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал учрашувлари саналари маълум  5 14:19Уокер идеал ўнг қанот ҳимоячиси ҳақида гапирди  7 13:54АПЛ офсайдни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи  1 13:29"Шахтер" "Ювентус", "Наполи" ва АПЛ клублари қизиқиш билдирган футболчисининг нархини маълум қилди  2 13:08Жанубий Корея термаси Хавини ишга таклиф қилди   4 12:44Клопп Санчо туфайли Тен Хагни танқид қилди   13

“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ташкил этилди Янгиликлар

“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

Эртадан пойтахтимизда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ўтказилувчи “CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси старт олади.

Мазкур турнирда 15 ёшгача бўлган қизлардан иборат 4 та юрт терма жамоалари иштирок этишади.

“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақасида Ўзбекистон, Эрон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Бугун мусобақа олдидан иштирокчи терма жамоалар бош мураббийлари иштриокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Илҳом Ҳанжариев (Ўзбекистон)
– Турнир юқори савияда ташкил этилишига ишонаман. Бундай форматдаги турнир эса илк маротаба ўтказилмоқда ва ўйлайманки, бу яхши қарор. Биз мусобақага муносиб тайёргарлик кўрдик. Барча иштирокчи жамоаларга омад тилайман.



Замир Иргебаев (Қирғизистон) – Ушбу турнирга жамоамизга зарур бўлган барча қизларни жалб этишга ҳаракат қилдик. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик. Умуман, барча иштирокчилар тажриба ва маҳоратли жамоалар ва учрашувлар қизиқарли тарзда кечади. Барча иштирокчиларга омад ва ўйлайманки кучли жамоа ғалаба қозонади.



Зебо Гасимова (Тожикистон) – Ушбу турнир биз учун тажриба майдончаси. У футболчи қизларга келгуси фаолияти учун замин яратади. Очиғи, турнир олдидан бироз қийин вазиятга дуч келдик. Қизларни жамоа йиғинларига ва турнирларга олиб кетиш борасида бизда вазият бироз қийин. Аммо, жараён ижобий ҳал этилди. Ҳозирда барча имкониятларни ишга солиб, қизларни саралаб олишга ҳаракат қиламиз.




Шоди Ҳамини (Эрон) – Турнир юқори савияда ўтказилишига шубҳам йўқ ва Ўзбекистон мезбонлик учун яхши танлов. Олдимизда 16 ёшлилар ўртасида расмий мусобақа бор. Ушбу турнир орқали расмий мусобақаларга тайёргарлик кўрамиз. Барчага омад тилайман. Умид қиламанки, турнир жамоалар учун фойда ва ижобий натижалар олиб келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика