UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  0 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  12 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  5 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  4 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  26 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22

"CA" йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади Янгиликлар

"CA" йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади

"Championat.asia" талқини бўйича йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчиси журналистларнинг овоз бериш натижасига кўра аниқланди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Қаршининг "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жами 16 очко тўплаган ҳолда Олий лигада "Йилнинг энг яхши мураббийи" номига сазовор бўлди.

Чемпион ва кубок ғолиби бўлган "Локомотив" жамоаси катта мураббийи Мирко Йеличич эса 15 очко билан 2-ўринни банд этди.

Мавсум ўртасида "қалдирғочлар"ни қабул қилиб олган Миржалол Қосимов эса чемпионат якунига қадар "Бунёдкор"ни 13-ўриндан 4-поғонага қадар кўтарди ва 14 очко билан "кучли учталик"га кирди.

Ўтган йили мавсумни 15-ўринда тугатган "Навбаҳор"ни жорий мавсумда 5-ўринга чиқарган Илҳом Мўминжонов овоз бериш натижасига кўра 5 очко тўплади ва тўртинчи поғонани эгаллади.

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе 4 очко жамғарди. "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоев эса 2 очко тўплади,  "Пахтакор"да бир муддат бош мураббий бўлиб ишлаган Жасур Абдураимов эса 3 очко ишлади.  "Олмалиқ" устози Виктор Кумиков эса 1 очко жамғарди.

"CA" талқини бўйича Олий лига-2017 энг яхши мураббийи - Рўзиқул Бердиев 

Олий лига-2017. Энг яхши мураббийлар:

1. Рўзиқул Бердиев ("Насаф")

2. Мирко Йеличич ("Локомотив")

3. Миржалол Қосимов ("Бунёдкор")


Ким кимга овоз берди?

ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЙ
Журналистлар
1-ўрин (3 очко)
2-ўрин (2 очко)
3-ўрин (1 очко)
Толибжон Қосимов
Мирко Йеличич
Рўзиқул Бердиев
Миржалол Қосимов
Матлуба Мустаева
Миржалол Қосимов
Шота Арвеладзе
Улуғбек Бақоев
Жасурбек Асланов
Рўзиқул Бердиев
Миржалол Қосимов
Виктор Кумиков
Азиз Тўхтамуродов
Илҳом Мўминжонов
Миржалол Қосимов
Рўзиқул Бердиев
Хайрулла Холиқов
Мирко Йеличич
Рўзиқул Бердиев
Миржалол Қосимов
Нарзулла Сайдуллаев
Мирко Йеличич
Рўзиқул Бердиев
Илҳом Мўминжонов
Зоир Турсунбоев
Мирко Йеличич
Рўзиқул Бердиев
Миржалол Қосимов
Марат Аксанов
Мирко Йеличич
Рўзиқул Бердиев
Миржалол Қосимов
Ғайрат Хасбиуллин
Жасур Абдураимов
Шота Арвеладзе
Улуғбек Бақоев
Шаҳбоз Беғамов
Миржалол Қосимов
Рўзиқул Бердиев
Илҳом Мўминжонов


Олий лиганинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси эса "Локомотив" ҳужумчиси, чемпионат тўпурари - Марат Бикмаев бўлди. Овоз бериш натижаларига кўра, Марат Бикмаев 26 очко тўплаган ҳолда катта тафовут билан ўз рақобатчиларини ортда қолдирди ва ҳақли равишда йилнинг энг яхши футболчисига айланди.

"Насаф"нинг черногориялик легионери Драган Черан эса 14 очко тўплаган ҳолда иккинчи поғонани банд этди.

"Локомотив" дарвозабони Игнатий Нестеров эса 6 очко билан "кучли учлик"ни якунлаб берди.

"CA" талқини бўйича Олий лига-2017 энг яхши футболчиси - Марат Бикмаев

Олий лига-2017. Энг яхши футболчилари: 

1. Марат Бикмаев ("Локомотив")

2. Драган Черан ("Насаф")

3. Игнатий Нестеров ("Локомотив")


Ким кимга овоз берди?

ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИ
Журналистлар
 1-ўрин (3 очко)
2-ўрин (2 очко)
3-ўрин (1 очко)
Толибжон Қосимов
Марат Бикмаев
Драган Черан
Игнатий Нестеров
Матлуба Мустаева
Тимур Кападзе
Игнатий Нестеров
Марко Симич
Жасурбек Асланов
Марат Бикмаев
Драган Черан
Жавоҳир Сидиқов
Азиз Тўхтамуродов
Марат Бикмаев
Достон Ҳамдамов
Драган Черан
Хайрулла Холиқов
Марат Бикмаев
Игнатий Нестеров
Баҳром Абдурахимов
Нарзулла Сайдуллаев
Марат Бикмаев
Драган Черан
Достон Ҳамдамов
Зоир Турсунбоев
Марат Бикмаев
Драган Черан
Отабек Шукуров
Марат Аксанов
Марат Бикмаев
Драган Черан
Достон Ҳамдамов
Ғайрат Хасбиуллин
йўқ
Марат Бикмаев
Игнатий Нестеров
Шаҳбоз Беғамов
Марат Бикмаев
Драган Черан
Баҳром Абдурахимов


Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика