UZ

Сўнгги янгиликлар

11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  1 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  12 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  6 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  12 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  9 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  7

"CA" вакиллари Брисбенга етиб келди Янгиликлар

"CA" вакиллари Брисбенга етиб келди

Австралиядаги Осиё Кубогини ёритиб бораётган ижодий жамоамиз бугун Сидней шаҳридан Брисбен шаҳрига кўчиб ўтди.
Сидней вақти билан соат 14:45да самолётга чиқдик ва Брисбен вақти билан соат 15:15да манзилга етиб келдик. Атига 30 дақиқа училдими дерсиз. Йўқ, аслида бир соатдан салгина кўпроқ парвоз қилдик. Сидней ва Брисбен орасидаги вақт фарқи 1 соатни ташкил этиши туфайли шундай ҳолат юзага келди.

Сайтимиз ходимларидан ташқари Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги 70дан ортиқ мухлислар ҳам Брисбенга келишди. Хитойга қарши баҳсда улар қаторига шу ерда истиқомат қилаётган юртдошларимиз ҳам қўшилиши ҳақида хабар бердик.

Брисбен шаҳрида майдалаб ёмғир ёғмоқда, ҳаво Сиднейдагига қараганда бироз совуқроқ, 25 даража.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси маҳаллий вақт билан соат 19:00да (Тошкентда 14:00) "Перри Парк" стадионида машғулот ўтказади. Ушбу машғулотларни сайтимиз вакиллари кузатиб боришади. Терма жамоа лагеридаги энг сўнгги янгиликларни айнан бизнинг сайтимиздан топишингиз мумкин.

Эртага ўйинолди матбуот анжумани ва расмий машғулотлар. 14 январда эса Хитойга қарши баҳс.

Нарзулла Сайдуллаев
Брисбен шаҳридан
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика