"CA" - тўрт ёшда ёхуд ҳазиломуз шеър

Narzulla Saydullayev
3 дек 2014, 16:13
Сайтимизнинг тўрт йиллиги муносабати билан ёзилган шеър билан танишинг.
CAга кирар ёшу қари.
Футболга мухлиски бари.
Кўнгиллар ўрганиб борар.
Кундан кунга борган сари.

САга кирамиз уйда.
Юрсак ҳатто кўча-кўйда.
Ишхона-ю бозорда ҳам.
Ўтирсак мажлису тўйда.

Тез-тез кириб турмасак гар.
Хумор қилади хумори.
"Бурга тепиб қолса" агар.
СА бўлар бизга дори.

Чойхонада улфатлар-ла.
Қизиб турса суҳбатлар.
Қўл югурар телефонга.
Хаёлни олар "чат"лар.

Гоҳо турмуш ташвишлари.
Сал чарчатиб қўйган чоғлар.
СА билан овунамиз.
Унутилади чарчоқлар.

Сафарга чиқсак, у йўлдош.
Мусофир юртларда юртдош.
"Юзерлари" аҳил-иноқ.
Бири кўз-у бириси қош.

Бири шоир, бири шофёр.
Бири дўхтир, бири монтёр.
Ўқитувчи, ҳуқуқшунос.
Тадбиркор-у, бири актёр.

Футболчи-ю, мураббийлар.
Иқтисодчи-ю, ҳарбийлар.
Фақат ёшлар эмас, бордир
Эллик тўрт ёшли фахрийлар.

Бободеҳқон-у, боғбонлар.
Турфа хил феълли инсонлар.
Бири сергап, бири камгап.
Оғир, вазмин, қизиққонлар.

Аскияга мойиллар кўп.
Коментига қойиллар кўп.
Сўзга уста, гапга чечан.
САда ҳам шоирлар кўп.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›