UZ

Сўнгги янгиликлар

17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  2 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3

"Бухоро"нинг янги вакиллари олий лигада қолишга ваъда беришди Янгиликлар

"Бухоро"нинг янги вакиллари олий лигада қолишга ваъда беришди

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун "Бухоро" футбол жамоаси сафига келиб қўшилган янги футболчиларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Маросим соат 12:00да бошланди. Тадбирга қадар жамоа аъзолари ва раҳбарияти биргаликда ҳудуддаги Баҳоуддин Нақшбанди зиёратгоҳида бўлдилар. 

200дан ортиқ мухлис иштирок этган тадбирнинг иккинчи қисмида футболчиларга янги футболкалар топширилди.

"Олдимизда турган асосий вазифа "Бухоро"ни кучлилар сафида олиб қолиш. Биринчи давранинг сўнггида икки очкога эга жамоани қабул қилиб олдим. Тўғрисини айтаман, келган футболчиларнинг мақсади пул эмас. Биз бу ерда имкон қадар узоқроқ ишлашни мақсад қилганмиз. Дастлабки йил қийин бўлади, лекин олий лигада қолишимизга ишонамиз ва "Бухоро"ни аввалги мавқеини тиклаймиз", - дейди катта мураббий Тачмурод Агамуродов.

Сўзида давом этар экан, туркманистонлик мутахассис "Динамо"даги фаолиятига ҳам тўхталиб ўтди:

- Мен "Динамо"даги футболчиларни ўзим билан олиб келганим йўқ. "Динамо" мухлислари олдида виждоним пок, шу жумладан футболчиларни ҳам. Улар у ерда ўз ишларини ҳалол бажардилар деб айта оламан.

Шундан сўнг сўзга Азиз Ибрагимов чиқди:

- Тўғриси анжуманга бунчалик кўп мухлис ташриф буюради деб ўйламаган эдим. Шокдаман. Шундай экан, биз ишлашимиз керак. Тўғри, ҳозирда кўплаб мухлислар жамоада хафалар. Лекин ишонинг, биз жамоани олий лигада олиб қоламиз.

Асли бухоролик бўлган Алишер Саноев эса қийин вазиятда қолган, ўзи учун бегона бўлмаган жамоа сафига қайтганидан хурсандлигини билдириб ўтган.

Мирзо Шоев


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика