UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   1 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  4 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  30 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  102

"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда Янгиликлар

"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда

"Бухоро" кеча ёзги ўқув-йиғин доирасидан ўрин олган навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

"Сурхон" билан кечган ўйинда Улуғбек Бакаев шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувдан сўнг "Бухоро" устозининг фикрларини тингладик. 

— "Бухоро"нинг мавсумнинг илк қисмидаги натижаларини яхши деб бўлмайди. Бундан қандай хулоса олдингиз? Жамоага нима етишмади?

— Биринчи даврадаги иштирокимиз ҳақида нима дейиш мумкин? Бир қанча омадсиз ўйинларимиз бўлди. Ёқимсиз серия қайд этдик. Яна бир нечта учрашувларда охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Бунинг оқибатида футболчилар руҳий "чуқурликка" тушиб қолишди.

— Тайёргарлик жараёнларидан кўнглингиз тўляптими?

— Иккинчи даврага яхши тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Селекция ишлари давом этмоқда. Барчамиз Суперлига бошланишини кутяпмиз. Ўйлайманки, мавсумнинг қолган қисмида аввалги хатоларимизни такрорламаймиз.

— Суперлигада нималар кутяпсиз?

— Ҳозирги ҳолатимизда ҳар бир ўйинда қўлга киритилган очко олтинга тенг ҳисобланади. Мақсадимиз турнир жадвалида юқорироққа кўтарилиш.

— Янги келган футболчилар "Бухоро"га қай даражада ёрдам бера олади?

— Кетган футболчилар жамоага қўлидан келганича ёрдам берди, уларга раҳмат айтаман. Катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Янги келганларга келсак, буни вақт кўрсатади. Умид қиламанки, биз тўғри танлов қилдик.

— Биринчи даврада ёшлардан Жавоҳир Рўзиевга имконият бердингиз. Жамоада яна иқтидорлар борми? Уларни майдонда кўришимиз мумкинми?

— Футболда иқтидорлар эмас, меҳнатсеварлар бор. Футболчини меҳнати, ҳаракати юзага чиқаради. Ким кўпроқ меҳнат қилса, майдонда самарасини кўради. Ҳар бир футболчида имконият бор, барчаси уларнинг ўзига боғлиқ. Ким ўзини кўрсатса — ўйнайди.

Маълумот учун, "Бухоро" Суперлиганинг 16-турида 1 август куни ОКМК билан куч синашади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

   
01 авг 08:59:26
Baxtiyor Xamraev
Бу кетишда Бухоро баттар булади нахотки битта нормальный тренер келтириб булмаса Бухорога? шундан билса булади футболга э'тибор ноль
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика