UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  0 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  4 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  9 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  4 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  5

"Бухоро" ҳакамлар қурбони бўлдими? Комилжон Расуловга берилган жазо адолатданми? Янгиликлар

"Бухоро" ҳакамлар қурбони бўлдими? Комилжон Расуловга берилган жазо адолатданми?

Куни кеча воҳа клубининг Суперлигадан тушиб кетиши аниқ бўлди.

Coca Cola Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Олимпик" учрашувининг 100-дақиқасида "Бухоро" жарима майдончаси ичида меҳмонлар аъзоси йиқилгач, учрашув бош ҳаками Комилжон Расулов 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Шундан сўнг, учрашув ВАР ҳакамлари уни монитор ёнига чақирди ва такрорларни кўриб чиқишга чорлади. Бош ҳакам эса такрорлардан сўнг ҳам қарорини ўзгартирмади ва пенальти белгилади.

Натижада, ўйин тақдирини ҳал қилган ушбу баҳсли вазият бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг фавқулодда йиғилиши ташкил қилинди ва мутахассисларнинг умумий хулосаси олинди. Экспертлар бир овоздан пеналтининг нотўғри белгиланганини қайд этишди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитаси эса Комилжон Расулов қоидаларга зид қўпол хатоси туфайли Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 4.3-бандига мувофиқ футбол ҳакамлигидан умрбодга четлатилди

Шу муносабат билан жорий мавсум Суперлигада ҳакамларнинг нотўғри қарорига эвазига урилган (урилмаган) голлар ва уларнинг учрашув натижасига таъсири тўғрисида мулоҳаза юритамиз.

"Сурхон" - "Андижон" 1:0 (Highlights)

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Санжар Назаров

VAR: Азиз Асимов

AVAR: Алишер Усмонов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Жамшид Имомов

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Андижон" учрашувида ишлаган Раҳим Каримов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бир нечта хатога йўл қўйди. Жумладан, "Андижон" жамоасининг голини инобатга олмади.

Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази мазкур вазиятларни ўрганиб чиқди, ҳисобланмаган гол бўйича қуйидагича қарор чиқарди:

"Учрашувнинг 63-дақиқасида "Андижон" жамоаси сардори бурчакдан етказиб берилган узатмани боши билан дарвозага киритади. Вазиятни ўрганиб чиқган ВАР меҳмонларнинг 99-рақамли футболчиси зарба берилган вазиятда дарвозабонга ўйиндан ташқари ҳолатда туриб халал бергани ҳақида бош ҳакамга хабар беради. Видеотакрорни кўрган бош ҳакам голни бекор қилади. Аслида, бу вазиятда ВАР ҳакамлари техник хато туфайли чизиқлар рангини алмаштириб қўйишган. Меҳмонларнинг 99-рақамли ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда эмасди. Натижада: "Ҳакам гол ўйиндан ташқари ҳолатда киритилди деб қарор чиқарган".

Кейинчалик Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасининг қарорига биноан бош ҳакам Раҳимбек Каримовга нисбатан жазо белгиланмайди. Бироқ ёрдамчи ҳакам Маҳмуд Турдиевга огоҳлантириш, ВАР ҳаками Азиз Азимовга Суперлигада бош ҳакам сифатида 4та, ВАР ҳаками сифатида 8та учрашувдан четлатиш, АВАР ҳаками Алишер Усмоновга Суперлигада ёрдамчи ҳакам сифатида 4та, АВАР ҳаками сифатида 8та учрашувдан четлатиш интизомий чоралари қўлланилди.

"Пахтакор" - "Навбаҳор" 2:1 (Highlights)

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ришат Ниғмонов, Тимур Гайнуллин, Шуҳрат Ражабов
ВАР ҳаками: Фирдавс Норсафаров
АВАР: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Бекзод Арипов

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидаги баҳсли вазиятлар Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди.

Комиссия хулосасига кўра, учрашувнинг 19-дақиқасида "Пахтакор" дарвозасига икки маротаба ҳам пенальти белгиланмаслиги, 71-дақиқада пойтахтликлар ҳимоячиси Шаҳзод Азмиддинов майдондан четлаштирилиши лозим эди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитаси эса мазкур учрашув бош ҳаками Вадим Агишевга 6 тур учрашувларидан четлаштириш, ВАР ҳаками Фирдавс Норсафаровга ВАР ҳаками сифатида 4 тур учрашувларидан четлаштириш, АВАР ҳаками Бахтиёрхўжа Шавкатовга нисбатан ВАР ҳаками сифатида 4 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чорасини қўллади.

"Турон" — "Бунёдкор" 1:2 (Highlights)

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов.

Захира ҳаками: Исроил Имомназаров

VAR: Раҳимбек Каримов

АVAR: Максим Нехочин

Назоратчи: Набижон Рўзимов

Комиссар: Даврон Иброҳимов.

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Турон" — "Бунёдкор" учрашувида меҳмонлар футболчиси Фарҳод Ўткировнинг тоза голи ўйиндан ташқари ҳолат сифатида қайд этилди. Ушбу вазиятида назоратни қўлдан чиқаргани ва ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этмагани сабабли, учрашув ёрдамчи ҳаками Феруз Достонов айбдор деб топилди ва қўмита унга нисбатан Суперлига баҳсларидан 4 та ўйинга четлатиш ва қуйи лигага тушириш жазосини қўллади.

"Нефтчи" — "Андижон" 0:0 (Highlights)

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуриллаев

Қанот ҳакамлари: Сардор Нишонбоев, Жасур Рустамов

Захира ҳаками: Султонмурод Абдураҳмонов

Назоратчи: Игорь Нечохин 

Комиссар: Шерзод Ражабов

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Нефтчи" — "Андижон" учрашувида фарғоналиклар томонидан урилган гол инобатга олинмайди. Бу вазиятда қанот ҳаками Сардор Нишонбоев хатога йўл қўйган. Ушбу хато эса натижага таъсир ўтказди. Вазиятни ўрганиб чиққан учрашув назоратчиси бу ҳолатда биринчи ёрдамчи ҳакамни айбдор деб топди ва унга қониқарсиз баҳо қўйганини тасдиқлади.

ОКМК — "Сўғдиёна" 3:2 (Highlights)

Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Исроил Имомназаров

VAR: Аскер Нажафалиев

АVAR: Амир Галеев

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган ОКМК — "Сўғдиёна" учрашувининг 67-дақиқасида бош ҳакам ОКМК дарвозасига пенальти белгилади ва мезбонлар ҳимоячиси Сардор Раҳмоновни майдондан четлатди. ЎзФҲМ эксперт-ҳакамлар комиссияси эса тўқнашувни табиий ҳолат деб ҳисоблади ва белгиланган пенальтини нотўғри қарор дея баҳолади.

"Бухоро" — "Пахтакор" 0:1 (Highlights)

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Ҳакимов, Жаҳонгир Норалиев 

VAR ҳаками: Найим Қосимов

AVAR: Жасур Рустамов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Пахтакор" учрашувининг 90+5 дақиқасида бош ҳакам Равшан Абдувоҳидов мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди, натижада Тошкент жамоаси сафардан 3 очко билан қайтди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ушбу вазият бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг фавқулодда йиғилиши ташкил қилинди ва мутахассисларнинг умумий хулосаси олинди. 

Унга кўра, ўйин натижасига таъсир ўтказган пенальтини нотўғри ҳолатда белгилаган бош ҳакам Равшан Абдувоҳидов ва ВАР ҳаками Найим Қосимовнинг ВАР лицензиялари қайтариб олинди. Уларнинг иши ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекциясига оширилди. Шунингдек, иккала ҳакам ҳам номуайян муддатга ҳакамликдан четлатилди. Сценарийси худди худди кечаги ўйинни эслатиб юборадиган учрашув ҳакамларига қандай жазо тайинланиши жуда қизиқ. 


Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика