Бухорода футзал мураббийлари учун Level 1 халқаро ўқув-курслари старт олди (фото)

Tolibjon Qosimov
28 ноя 2017, 14:40
Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Осиё футбол конфедерацияси ҳамкорлигида Бухоро вилояти Когон шаҳрида футзал мураббийлари учун ОФКнинг Level 1 халқаро ўқув-курсларига старт берилди.

Кеча, 27 ноябрь куни бошланган халқаро ўқув-курслари 2 декабрга қадар давом этади. Курсни ОФК инструктори Аваз Максумов ҳамда Фурқат Хайруллаевлар олиб боришмоқда, координатор Фузули Хайруллаев. Ушбу халқаро ўқув-курсларда 20 нафар ёш мураббий иштирок этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia