UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  0 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  18 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0

"Бухоро" янги автобусга эга бўлди ФОТО Янгиликлар

"Бухоро" янги автобусга эга бўлди ФОТО

Теглар :  автобусБухоро
"Бухоро" профессионаллик сари дадил одимламоқда.

Жамоа энг аввало чемпионатдаги натижаларини яхшилаш, эгаллаб турган ўрнини янада ижобий кўринишга келтириш ва энг асосийси ашаддий ишқибозларини хурсанд қилишни ўз олдига асосий мақсадлардан бир сифатида қўйган. Шунингдек "Бухоро" аста-секин ўз инфратузилмасини ҳам яхшилаб бориш ва халқаро майдонларда иштирок этиш учун ҳар жиҳатдан тайёрланиб боришга ҳам эътибор қаратмоқда. Хабарингиз бор, бу йил "Бухоро" деярли янгитдан ташкил этилган таркиб билан чемпионатни бошлаганди. Аммо қайд этилаётган натижалар сира ёмон эмас. Мураббийлар штаби қўл остидаги футболчилар билан астойдил ишлаб, уларни ҳар бир учрашувга фақат ва фақат ғалаба учун ундамоқда. Албатта ижобий натижалар замирида сўзсиз раҳбариятнинг ҳиссаси беқиёс эканлигини аълоҳида таъкидлаш лозим. Зеро, бугунги кунда ҳеч бир жамоа, клуб мутасаддилари томонидан қўллаб-қувватлашларсиз бирор-бир ижобий натижа қайд эта олмаслиги айни ҳақиқатдир. "Бухоро"нинг айни пайтдаги эгаллаб турган ўрни (2-ўрин) ва умуман чемпионат ва мамлакат Кубогидаги мазмунли иштироки табиийки клуб раҳбариятини ҳам қувонтирмоқда ва улар ҳам бунга жавобан яқинда клубга янги замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган "MAN" русумли автобусни ҳарид қилиб, муносиб тарзда йигитларнинг кайфиятини янада кўтарди дейиш мумкин.
Албатта клубга янги автобус тақдим этилгани жамоанинг ҳар бир аъзосини янада тўлқинлантирди ва муҳим баҳслар олдидан қўшимча қуч бағишлади.
Эндиликда "Бухоро" бироз эскирган "Mercedes" русумли австобусидан эмас балки "MAN" русумидаги янги автобусидан фойдаланмоқда.







"Бухоро" матбуот хизмати.

Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика