UZ

Сўнгги янгиликлар

07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  12 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11

"Бухоро" ва "Нефтчи" уйғонади, "Олимпик"нинг зафарли одими давом этиши кутилмоқда (Про лига 11-тури ҳақида) Янгиликлар

"Бухоро" ва "Нефтчи" уйғонади, "Олимпик"нинг зафарли одими давом этиши кутилмоқда (Про лига 11-тури ҳақида)

Бугун Ўзбекистон про лигасининг 11-тур баҳслари старт олади. Қуйида бизни кутаётган 4 ўйин атрофидаги статистика, маълумот ва тахминлар билан танишинг.

Кападзе Илдар Сакаевга ҳам мастер-класс ўтиб беради...

Тур "Оқ-тепа" ва "Олимпик" жамоалари ўртасидаги учрашув билан старт олади. Ўтган турда тажрибали "Нефтчи"га ҳар жабҳада мастер-класс ўтиб берган Тимур Кападзе бошчилигидаги ёшлар бугунги рақибига ҳам жиддий бош оғриғи бўлиши турган гап. Хабарингиз бор, "Олимпик" фарғоналиклар билан ўйинда хотирижам ҳолатда 3 та гол уриб, ишончли ғалабани қўлга киритган эди.  "Оқ-тепа" ҳам чемпионатнинг асосий фаворитларидан бирига 3 та гол урди, аммо сўнгги дақиқада худди шунча ўтказиб ҳам юборди. Илдар Сакаев жамоаси бугун ҳам 2-бўлимда консентрацияни тушириб юборадиган бўлса, жиддий тарзда жазоланади. Чунки, "Олимпик" жорий мавсум 2-таймларда энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди.

Оқ-тепа

ПРО лига. 11-тур

12/06/2021, 18:00

2
:
-
Бошланмади

Олимпик

Абдурауф Бўриев - 15', Отабек Жўрақўзиев - 72'

Про лига. 11-тур

12 июнь, шанба

ОҚ-ТЕПА – ОЛИМПИК

Ҳакамлар: Достон Мирзараимов, Олимжон Абдувосилов, Санжар Шоюсупов

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Бахтиёр Ширинов

"Жар" стадионида ўтказиладиган ўйинни бошқарадиган Достон Мирзараимов жорий мавсум ҳар иккала клуб иштирокидаги ўйинларда ишлашга улгурган. Фарғоналик рефери "Оқ-тепа"нинг 2, "Олимпик"нинг 1 ўйинини бошқарган:

Про лига (1-тур): "Оқ-тепа" 1:2 "Бухоро"

Про лига (5-тур): "Оқ-тепа" 2:2 "Арал Самали"

Кубок (1-тур): Олимпик 5:0 "Зомин"

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасида 1-даврада ўтказилган ўйин "Олимпик"нинг  ғалабаси билан якун топган эди.

"Бухоро" бор аламини "Шўртан"дан олади...

Ўтган турда "Арал Самали"га имкониятни бой бериб қўйган "Шўртан" футболчилари бугун Ғиждувонда "Бухоро" меҳмони бўлишади. Учрашув фаворитини ажратиб олиш учун жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрнидан ташқари тўплар нисбатигаҳам эътибор қаратиш лозим. Ғузор жамоаси ортда қолган 9 турда рақиблари дарвозасига фақат 2 бор йўл топишни уддалаган ва ўз дарвозасидан 10 баробар кўпроқ тўп олиб чиққан. Бундан ортиқ таърифга ҳожат бўлмаса керак. 10-турда "Олимпик" билан ўйинда сенсацион натижа қайд этган "Бухоро" бугун нисбатан кучсизроқ рақибини аяб ўтирмаслиги аниқ.

Бухоро

Шавкат Саломов - 36', Марко Милич - 63', Даврон Исоқов - 74'

ПРО лига. 11-тур

12/06/2021, 18:00

0
:
3
Тугади

Шўртан

45'
90'
19'  Жасур Ўрунов
36'  Шавкат Саломов
38'  Алишер Санаев
45'  Санат Шихов
46'  Жасур Ўрунов (Бобур Қосимов)
46'  Файзуллобек Жуманқўзиев (Миржалол Жумаев)
55'  Амиржон Сафаров (Даврон Исоқов)
63'  Марко Милич
64'  Шавкат Саломов (Суҳроб Неъматов)
74'  Даврон Исоқов
76'  Санат Шихов (Сардор Иззатов)
64'  Руслан Юлмухаметов (Аҳмед Қобилжонов)
79'  Асадбек Самариддинов (Бекзод Сувонов)

БУХОРО – ШЎРТАН

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Ҳусниддин Баҳодиров, Ойбек Каллахўжаев

Назоратчи: Рўзим Давлетмурадов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Наврўз" ўйингоҳида ўтказиладиган ўйинни бошқарадиган ҳакам жорий мавсум "Бухоро" иштирокидаги битта ўйинда ишлашга улгурган:

Про лига (3-тур): "Олимпик" 0:1 "Бухоро"

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасида 1-даврада ўтказилган ўйин "Бухоро"нинг  ғалабаси билан якун топган эди. Ўшанда ўйин тақдирини Даврон Исоқов томонидан урилган ягона гол ҳал қилган эди.

"Хоразм" мавсумдаги 4-ғалабасини қўлга киритадими?

10-турда Ғузордан ғалаба билан қайтган "Арал Самали" бу гал Хоразмга сафар қилади. Ушбу баҳс тур доирасидаги дуранг қайд этилиш эҳтимоли энг юқори бўлган ўйин. Аммо, барибир мезбон фактори ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли "Хоразм" якунда 3 очко олса керак. Маълумот учун, "Хоразм" жорий мавсум уй ўйинларида "Нефтчи" билан бирга энг яхши натижани қайд этиб турибди (4 ўйиндан 3 ғалаба, 1 дуранг). Ҳозирча Александр Ежов шогирдларини меҳмонда мағлуб қиладиган жамоа топилмаяпти.

Хоразм

Миржалол Қурбонов - 12'

ПРО лига. 11-тур

13/06/2021, 18:30

1
:
1
Тугади

Арал Самали

Ербол Сейтназаров - 16'

45'
90'
12'  Миржалол Қурбонов
60'  Сардор Жаҳонов (Сардор Сотволдиев)
60'  Саиджамол Давлатжонов (Маъруф Муродов)
69'  Темур Бекчанов (Элёр Мамасолиев)
16'  Ербол Сейтназаров
27'  Алберт Сидиқов
63'  Жамшид Тўрабоев (Азамат Алланиёзов)
81'  Арислан Юсупбаев (Наврўзбек Алимов)
83'  Азамат Алланиёзов
90'  Улуғбек Бекбосинов
90'  Дамир Низанов (Жамшид Гулмирзаев)

13 июнь, якшанба

ХОРАЗМ – АРАЛ САМАЛИ

Ҳакамлар: Илья Ильин, Артём Калинин, Руслан Самандаров

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасида 1-даврада ўтказилган воҳа дербисида дуранг қайд этилган эди.

"Янгиер" "яраланган шер" қаршисига чиқади...

Сўнгги 2 турни сафарда ўтказиб, асосий рақиблари "Бухоро" ва "Олимпик"га имкониятни бой берган "Нефтчи" эртага "Янгиер"ни қабул қилади. Бу баҳсда Сирдарё жамоасининг аҳволига ҳавас қилмаган бўлардик. Чунки Тошкентдаги ўйиндан кейин Илҳом Мўминжонов очиқ ва дангал гапирди. Агар Фарғона клуби бу гал ҳам муваффақиятсизликка эришса, мухлислар Мўминжоновни, Илҳом ака эса шогирдларини, футболчилар ўзларини кечира олишмайди. Ушбу жамоалар ўртасида 1-даврада ўтказилган баҳсга эътибор қаратсак, "Нефтчи" меҳмонда 3та тўп фарқи билан зафар қучганига гувоҳ бўламиз. Бу гал ҳам камида шунча тўп киритилса керак...

Нефтчи

Марко Обрадович - 29', Марко Обрадович - 50'

ПРО лига. 11-тур

13/06/2021, 20:00

0
:
2
Тугади

Янгиер

45'
90'
29'  Марко Обрадович
29'  Умар Адҳамзода
49'  Аъзам Алиев
50'  Марко Обрадович
66'  Иззат Абдуллаев (Руслан Розиев)
66'  Собит Синдаров (Абдулло Олимов)
66'  Улуғбек Ҳошимов (Сардор Абдунабиев)
77'  Руслан Розиев
90'  Марко Обрадович (Сарвар Солиев)
72'  Жонибек Мирзақулов (Ёдгор Назаров)
81'  Нзимен Чамеджеу Ландри
82'  Ойбек Аҳматов (Файсал Траоре)
89'  Мпако Этаме Жером
90'  Аҳроржон Иноятов (Мбеке Диеудонее)
90'  Абдумалик Тошпўлатов (Шохзамон Хайруллаев)
90'  Мпако Этаме Жером (Хуршид Асқаралиев)

НЕФТЧИ – ЯНГИЕР

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Жозиба керакми, Про лигага боринг!

Муаллиф :
Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика