UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  0 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  4 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  5 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  8 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  53 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  8 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  2 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  15

"Бухоро" ва "Бунёдкор" аъзолари IG G тести топширишди Янгиликлар

"Бухоро" ва "Бунёдкор" аъзолари IG G тести топширишди

ЎзПФЛ пандемия шароитида футбол учрашувларини барча санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилишини таъминлаш, COVID-19 пандемияси даврида футболчилар, мураббийлар ва бошқа мутахассислар соғлиғи ҳолатини назорат қилиш учун малакали шифокорлардан иборат Комиссия ташкил этганидан хабарингиз бор.

Бугун ушбу Комиссия аъзолари томонидан "Бухоро" ва "Бунёдкор" жамоаси аъзолари Ig Gни аниқлаш бўйича тестдан ўтказилмоқда. Биласиз, 14 август куни айнан мана шу икки жамоа марказлашган чемпионатнинг илк ўйинида ўзаро баҳс юритишади. Ўтказилган тест натижалари мусбат чиққан футболчилар уларда антитана ҳосил бўлгани сабабли қўшимча тарзда функционал ҳолатни аниқлаш бўйича кўрикдан ҳам ўтишмоқда.

Ig G натижаси манфий чиққан қолган барча вакиллар қўшимча PZR тестини топширишади.

ЎзПФЛнинг COVID-19 даври учун комиссияси Coca Cola Суперлига клублари аъзоларининг барчасини бугунгидек тестдан ўтказиб, уларнинг соғлиғи ҳолатини назорат қилиб боради.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика