UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  0 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  0 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  6 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  24 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  55 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  55 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2

"Бухоро" Шавкат Муллажонов ва Шавкат Саломов билан шартнома имзолади Янгиликлар

"Бухоро" Шавкат Муллажонов ва Шавкат Саломов билан шартнома имзолади

Улуғбек Бақоев бошқарувидаги "Бухоро" ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Яқинда жамоа йиғинига мамлакатимизнинг таниқли футболчилари Шавкат Муллажонов ва Шавкат Саломов келиб қўшилган эди. Куни-кеча ушбу тажрибали ўйинчилар билан клуб ўртасида расмий келишувга эришилди ва томонлар ўзаро шартнома имзолади. Шу тариқа Муллажонов ва Саломов жорий мавсумни "Бухоро"да ўтказадиган бўлди.

Ўтган мавсум "Бухоро" сафида сермаҳсуллик кўрсатиб, хатто миллий терма жамоадан ҳам таклиф ола бошлаган ҳужумчи Иван Нагаев айни дамда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Аммо, Нагаев яқин орада жамоа билан хайрлашиб, хориж клубига кўчиб ўтади. Боиси, 28 ёшли ҳужумчига Қозоғистон ва араб давлати жамоаларидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Унинг қайси жамоага ўтиши ҳақида кейинроқ аниқ маълумот берамиз. Тошкентдаги йиғин чоғида мураббийлар яна айрим футболчилар билан ҳам дўстона равишда хайрлашиши кутилмоқда. Уларнинг кимлиги синов-назорат учрашувларидан сўнг аниқ бўлади. Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" 13 январь куни "Машъал"га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.



"Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика