UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  186 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  18 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

"Бухоро" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг бўлган гаплар Янгиликлар

"Бухоро" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг бўлган гаплар

Теглар :  БухороНавбаҳор
"Бухоро" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб "Навбаҳор" бош мураббий Александр Волков учрашув тўғрисида ўз фикрини билдирди. - "Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин кутилганидек курашларга бой бўлди. Учрашув бошида баъзи содир этган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Сўнгра ўз дарвозамиздан аламли тўп ўтказиб юбордик. Умуман олганда мухлисларга бугунги беллашув манзур бўлди деб ўйлайман. Аслида жамоамизнинг ўйинини қовушди дейиш мумкин, бироқ голларни "Бухоро" урди. Бизга доимгидек вазиятларни голга айлантириш етишмади. Иккинчи даврада таркибда ўзгаришлар бўлишини вақт кўрсатади. Буни ҳозир айтиш қийин. Ха, раҳбарият бир нечта янги ўйинчиларни клубга таклиф қилишни режалаштирган.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Бухоро" бош мураббийи Жамшид Саидов иштирок этди. - Оғир ўйин ўтказдик. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам йигитларга рахмат айтиб, уларни ғалаба билан табрикламоқчиман. Нима сабабдан сўнгги 10 дақиқада бўш ўйин кўрсатганимизни ўрганиб чиқамиз. Нимага ҳимояланганимизни ўзим ҳам тушунмадим. Об-хаво шароити балки футболчилар ҳаракатига таъсир ўтказган бўлиши мумкин. Шу боис бироз ланж ўйин кузатилди. Гол ўтказиб юборгунимизга қадар яхши ҳаракатланаётгандик. Ҳисоб қисқаргач шогирдларим тушкунликка тушиб қолишди. Бугунги учрашувни унутиб, навбатдаги "Локомотив"га қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз.
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика