

Иккинчи йиғинда жамоамиз сафига келиб қўшилган ҳимоячи Артём Филипосян ва ҳужумчи Баходир Пардаев “Бухоро” билан шартнома имзолашди.
Пардаев ўтган мавсумда “Пахтакор” сафида ҳаракат қилди. У мавсум давомида 23 марта майдонга тушди ва 887 даиқиқа майдонда ҳаракат қилди. Ўтказилган учрашувларда Пардаев жами 4 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.
Артём Филипосян утган мавсумнинг биринчи даврасини Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида ўтказди ва 9 та учрашувда майдонга тушди.
Иккинчи даврада эса ҳимоячи Самарқанднинг “Динамо” жамоасига кўчиб ўтди. У “Динамо”да 12 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урган.



